-
Ибтидо 49:29–33Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
29 Сўнг у ўғилларига шундай деб васият қилди: «Мен ўз халқимга қўшиляпман*+. Мени ота-боболарим ётган жойга, хетий Эфрўннинг даласидаги ғорга дафн этинглар+. 30 Бу ғор Канъон юртида, Мамре яқинидаги Махпала деган далада жойлашган. Бу далани бобом Иброҳим, хетий Эфрўндан дафн қилинадиган жой сифатида сотиб олган. 31 У ерга бобом Иброҳим билан бувим Сора кўмилган+. Шунингдек, отам Исҳоқ+ билан онам Ривқо ҳам дафн этилган. Леахни ҳам мен ўша ерга кўмганман. 32 Дала ҳамда ундаги ғор Хет ўғилларидан сотиб олинган»+.
33 Шундай қилиб, Ёқуб ўғилларига йўл-йўриқларини айтиб бўлди. Кейин оёқларини тўшагига чўзди-да, нафаси узилди ва ўз халқига қўшилди+.
-
-
Ибтидо 50:13, 14Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
13 Ўғиллари унинг жасадини Канъон юртига олиб бориб, Мамре яқинидаги Махпала деган далада жойлашган ғорга қўйдилар. Бу далани Иброҳим дафн қилинадиган жой сифатида хетий Эфрўндан сотиб олган эди+. 14 Юсуф отасини дафн этиб бўлгач, биродарлари ҳамда отасини кўмиш учун келган одамлар билан бирга Мисрга қайтди.
-