18–24 НОЯБРЬ
ЗАБУР 107–108
7-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)
1. «Яҳовага шукрона айтинг, чунки У яхшидир»
(10 дақ.)
Яҳова Исроил халқини Бобилдан озод этгани каби бизни ҳам Шайтоннинг дунёсидан халос этди (Зб 107:1, 2; Клс 1:13, 14)
Яҳовага бўлган миннатдорлик бизни Унга жамоатда ҳамдлар айтишга ундайди (Зб 107:31, 32; w07 1/5 8-саҳ., 2-хб.)
Яҳова биз учун қилган яхшиликлари ҳақида фикр юритсак, қалбимизда Унга нисбатан миннатдорлик туйғуси ошади (Зб 107:43; w15 15/1 9-саҳ., 4-хб.)
2. Маънавий марваридлар
(10 дақ.)
Зб 108:13. Ўзимизни заиф ҳис қилганимизда қай йўсин кучга эга бўлишимиз мумкин? (w23.10 17-саҳ., 20-хб.)
Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?
3. Муқаддас Китоб қироати
(4 дақ.) Зб 107:1–28 (th 5-дарс)
4. Суҳбат бошлаш
(3 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. (lmd 1-дарс, 4-параграф)
5. Қизиқишни ривожлантириш
(4 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Суҳбатдошингизга Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш дастури ҳақида айтиб беринг. Кейин унга Муқаддас Китоб тадқиқи карточкасини беринг. (lmd 9-дарс, 3-параграф)
6. Нутқ
(5 дақ.) ijwyp 90-мақола. Мавзу: «Салбий фикрлаш тарзидан қандай қоча оламан?» (th 14-дарс)
46-қўшиқ
7. Биз Яҳовага миннатдорчилик билдириш учун қўшиқ куйлаймиз
(15 дақ.) Муҳокама.
Яҳова ваҳимага тушган Исроил халқини Қизил денгизда Миср қўшинидан қутқарганидан кейин Исроил халқи Унга миннатдорчилигини изҳор этиш учун қўшиқ куйлашга тушган. (Чқ 15:1–19) Бу янги қўшиқни эркаклар куйлашни бошлашган. (Чқ 15:21) Исо ва илк масиҳийлар ҳам Худога мадҳлар куйлашган. (Мт 26:30; Клс 3:16) Бугунги кунда биз ҳам жамоат йиғилишларида ва анжуманларда қўшиқ куйлаб Яҳовага ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Масалан, ҳозир биз куйлаган «Раҳмат Сенга, Яҳова» номли қўшиқ 1966 йилдан бери жамоат йиғилишларида куйланмоқда.
Баъзи ҳудудларда эркаклар омма олдида куйлашдан уялади. Айрим одамлар эса овозим чиройли эмас, деб ўйлайди, шунга қўшиқ куйламайди. Аммо унутмаслигимиз керакки, йиғилишларимизда қўшиқ куйлаш топинишимизнинг бир қисми ҳисобланади. Яҳованинг ташкилоти қўшиқларни басталаш ва ҳар бир йиғилишда қайси қўшиқларни куйлашни танлаш учун кўп меҳнат қилади. Биздан кутиладиган нарса — самовий Отажонимизга севги ва миннатдорчилигимизни изҳор этиш учун имондошларимиз билан жўрликда куйлаш, холос.
«Тарихимиз саҳифалари. Ҳадя сифатида берилган қўшиқ (2-қисм)» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:
1944 йили нима юз берди?
Сибирга сургун қилинган имондошларимиз ҳамду сано қўшиқлари учун миннатдор эканини қандай кўрсатишган?
Нега қўшиқлар куйлаш Яҳованинг Шоҳидлари учун жуда муҳим?
8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи
(30 дақ.) bt 18-боб, 6–15-хб.
Хотима сўзлари (3 дақ.) |
37-тадқиқ мақоласи: 2024 йил 18–24 ноябрь
8 Охиригача садоқат ила сабр қилишимизга ёрдам берадиган мактуб