Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
Чиқиш
Кириш
Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Хуш келибсиз!
Яҳова Шоҳидларининг адабиётларини турли тилларда ўрганиш учун мўлжалланган онлайн кутубхона.
Адабиётларни юклаб олиш учун, марҳамат, jw.org сайтига киринг.
Эълон
Chedungun (Coast), Dominican Sign Language, French (Canada) тиллари қўшилди
  • Бугун

Якшанба, 13 сентябрь

Ҳикмат ёши улуғларда, ақл-идрок эса узоқ умр кечирганларда эмасми? (Аюб 12:12)

Муҳим қарорлар чиқараётганимизда барчамиз йўл-йўриққа муҳтож бўламиз. Бундай йўл-йўриқни оқсоқоллардан ёки етук масиҳийлардан олишимиз мумкин. Агар улар биздан анча катта бўлса, «Уларнинг маслаҳатлари замондан ортда қолган» деб ўйламаслигимиз керак. Яҳова ёши улуғ инсонлардан сабоқ олишимизни истайди. Тажрибага, ақл-идрокка ва доноликка эга бўлиш учун бизга қараганда уларда кўпроқ вақт бўлган. Қадимда Яҳова халқига далда бериш ва уни йўналтириш учун ёши улуғ садоқатли кишилардан фойдаланган. Буларга Мусо, Довуд ва ҳаворий Юҳанно мисол бўла олади. Улар турли вақтда яшаган ва вазияти ҳам бир-бириникидан кескин фарқ қилган. Бу кишиларнинг ҳаёти охирлаб қолганида, улар ёшларга донолик ила маслаҳат берган. Уларнинг ҳар бири Худога итоатли бўлиш муҳим эканини таъкидлаган. Ёшимиз нечада бўлишидан қатъи назар, уларнинг маслаҳатларини кўриб чиқишдан фойда оламиз. (Рим. 15:4; 2 Тим. 3:16) w24.11 8-саҳ., 1-, 2-хб.

2026 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз

Душанба, 14 сентябрь

Инсон Ўғлининг танасини емасангиз ва қонини ичмасангиз, ҳаётга эга бўлмайсиз. (Юҳан. 6:53)

Нуҳнинг даврида Худо одамларга қонни истеъмол қилишни ман этган. (Ибт. 9:3, 4) Яҳова Исроил халқига Тавротни берганида ҳам ўша амрни такрорлаган. Унга кўра, «қон истеъмол қилган ҳар қандай киши» йўқ қилиниши керак эди. (Лев. 7:27) Исо Тавротга амал қиларди. (Мат. 5:17–19) Шундай экан, у яҳудийларни унинг том маънодаги танасини ейишга ва томиридаги қонни ичишга ундамасди. Исо аввалроқ самариялик аёл билан гаплашганидек, бу вазиятда ҳам мажозий маънода гапирган. Исо: «Мен берган сув... абадий ҳаёт сари элтади»,— деб айтган. (Юҳан. 4:7, 14) Исо самариялик аёл том маънодаги сувни ичса, абадий яшаши мумкинлигини назарда тутмаган. Шу сингари Исо агар Кафарнаҳумдаги халойиқ унинг том маънодаги танасини еса ва унинг қонини ичса, абадий яшайди демоқчи эмасди. w24.12 9-саҳ., 4–6-хб.

2026 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз

Сешанба, 15 сентябрь

Таналарингизни тирик, муқаддас, Худога маъқул келадиган қурбонлик сифатида бағишланглар. (Рим. 12:1)

Масиҳий эрлар аёллар тўғрисидаги нотўғри тасаввур уларга ҳам таъсир қилишидан эҳтиёт бўлишлари лозим. Нега деганда, кўпинча ўй-фикрлар хатти-ҳаракатларнинг бошидир. Ҳаворий Павлус Римдаги масиҳийларни: «Ушбу замонга уйғунлашманглар»,— деб огоҳлантирган. (Рим. 12:1, 2) Павлус мазкур сўзларни римликларга ёзганида, ўша жамоатдагилар бир неча йилдан бери масиҳий эди. Лекин шунга қарамай, Павлуснинг сўзларидан жамоатдаги айримларга дунёнинг фикрлаш тарзи таъсир қилганини кўряпмиз. Шу боис ҳам у уларни фикрлаш тарзинию хулқ-атворини ўзгартиришга ундаган. Шубҳасизки, Павлуснинг маслаҳати бугунги масиҳий эрларга ҳам тегишли. Афсуски, уларнинг айримлари бу дунёнинг таъсирига берилган ва ҳатто хотинига зўравонлик қилган. w25.01 9-саҳ., 4-хб.

2026 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз
Хуш келибсиз!
Яҳова Шоҳидларининг адабиётларини турли тилларда ўрганиш учун мўлжалланган онлайн кутубхона.
Адабиётларни юклаб олиш учун, марҳамат, jw.org сайтига киринг.
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2026 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш