-
Чиқиш 24:17Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
17 Яҳованинг улуғворлигини кузатиб турган Исроил халқига тоғ чўққиси ловуллаб турган олов каби кўринди.
-
-
Қонунлар 4:11, 12Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
11 Ўшанда сизлар яқинлашиб, тоғнинг этагида турдингиз. Тоғ ёниб, олов осмонгача кўтарилар, у ерни қоронғилик ва қуюқ қора булут қоплаб олган эди+. 12 Сўнг Яҳова олов ичидан сизларга гапира бошлади+. Айтилган сўзларни эшитдингизлар-у, аммо ҳеч қандай қиёфани кўрмадингизлар+, фақат овозни эшитдингизлар+.
-
-
2 Солномалар 7:1–3Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
7 Сулаймон ибодатини тугатиши биланоқ+, осмондан олов тушиб+, куйдириладиган қурбонлигу бошқа қурбонликларни ютиб юборди ва уй Яҳованинг улуғворлигига тўлди+. 2 Яҳованинг уйи Яҳованинг улуғворлигига тўлгани боис, руҳонийлар Яҳованинг уйига кира олишмади+. 3 Тош ётқизилган жойда турган бутун Исроил халқи осмондан олов тушганини ва Яҳованинг улуғворлиги уй устида турганини кўриб, юзтубан тиз чўкиб таъзим қилди-да: «У яхшидир, Унинг меҳр-садоқати абадий бор бўлади»,— дея Яҳовага шукрона айтди.
-