-
Левилар 5:11, 12Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
11 Борди-ю, иккита ғурракни ёки иккита каптар палапонини қурбон қилишга қурби етмаса, унда қилган гуноҳи учун эфанинг*+ ўндан бир қисмига тенг олий навли унни гуноҳ қурбонлиги қилиб келтирсин. Олий навли унга мой қўшмасин, устига хушбўй смола ҳам қўймасин, чунки бу гуноҳ қурбонлигидир. 12 У назрни руҳонийга берсин ва руҳоний олий навли уннинг бир ҳовучини рамз назри сифатида олиб, Яҳовага келтирилган назрлар устига қўйсин ва қурбонгоҳда куйдирсин. Бу — гуноҳ қурбонлиги.
-
-
Левилар 6:14, 15Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
14 Дон назри тўғрисидаги қонун эса қуйидагичадир+: Ҳоруннинг ўғиллари уни олиб келиб, Яҳованинг ҳузурига, қурбонгоҳ олдига қўйишсин. 15 Улардан бири дон назри сифатида олиб келинган олий навли уннинг бир ҳовучини, оз-моз мойни ва дон назри устидаги хушбўй смоланинг ҳаммасини олиб, қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун куйдирсин. Бу — Яҳова учун хуш ҳидли рамз назри+.
-