Ибтидо
46 Исроил оиласини ва бор-будини олиб йўлга чиқди. Бэршэвага+ етиб келгач, у отаси Исҳоқнинг Худосига+ атаб қурбонликлар келтирди. 2 Тунда Аллоҳ ваҳий орқали Исроилга мурожаат қилиб: «Ёқуб, Ёқуб!» — деб чақирди. У эса: «Лаббай!» — деб жавоб берди. 3 Худо шундай деди: «Мен ҳақ Тангриман, отангнинг Худосиман+. Мисрга боришдан қўрқма. Чунки у ерда Мен сендан буюк бир халқ келтириб чиқараман+. 4 Мен Ўзим сен билан Мисрга бораман ва Ўзим сени у ердан қайтариб олиб келаман+. Вафот этганингда, Юсуф ўз қўллари билан сенинг кўзларингни ёпади»+.
5 Шундан кейин Ёқуб Бэршэвани тарк этди. Исроил ўғиллари оталари Ёқуб билан биргаликда бола-чақаларинию хотинларини фиръавн юборган араваларга ўтқазиб кўчиришди. 6 Бундан ташқари, улар Канъон юртида эгалик қилган подаларини ва мулкларини ҳам ўзлари билан олиб кетишди. Ниҳоят, Ёқуб ва унинг барча фарзандлари Мисрга етиб келишди. 7 У ўзи билан Мисрга ўғилу қизларини ҳамда невараларини — бутун оиласини олиб келди.
8 Исроилнинг, яъни Ёқубнинг Мисрга келган ўғилларининг исмлари+ қуйидагичадир: Ёқубнинг тўнғичи Рубен+.
9 Рубеннинг ўғиллари: Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми+.
10 Шимўннинг+ ўғиллари: Ямувол, Ёмин, Охад, Ёхин, Зўхар ва канъонлик аёлдан туғилган Шовул+.
11 Левининг+ ўғиллари: Гершон, Қоҳот ва Марори+.
12 Яҳудонинг+ ўғиллари: Ғур, Ўнан, Шело+, Параз+ ва Зераҳ+. Бироқ Ғур билан Ўнан Канъон юртида вафот этишди+.
Паразнинг ўғиллари: Хазрон ва Хомул+.
13 Иссахорнинг ўғиллари: Тўло, Пувах, Йўв ва Шимрон+.
14 Забулуннинг+ ўғиллари: Саред, Элўн ва Яхлиёл+.
15 Ушбу ўғилларни ва қизи Динани+ Леах Паддон-Оромда Ёқубга туғиб берган эди. Жами бўлиб ўғилу қизлари 33 жон эди.
16 Гаднинг+ ўғиллари: Зифон, Хаги, Шуно, Эзбўн, Эри, Арўд ва Эрали+.
17 Ошернинг+ ўғиллари: Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Унинг Серах исмли қизи ҳам бор эди.
Бариёнинг ўғиллари: Хабер ва Малхиёл+.
18 Булар — Лобон қизи Леахга берган Зилпонинг+ Ёқубга туғиб берган ўғиллар. Жами бўлиб улар 16 жон эди.
19 Ёқубнинг хотини Роҳиладан Юсуф+ ва Бенямин+ туғилди.
20 Он* шаҳрининг коҳини Пўтиферонинг қизи Осанат+, Миср юртида Юсуфга Манаше+ ва Эфрайимни*+ туғиб берди.
21 Беняминнинг+ ўғиллари: Бэлах, Бохир, Ошбол, Гера+, Нўмон, Эхи, Рўш, Мупим, Хупим+ ва Ард+.
22 Булар — Роҳила Ёқубга туғиб берган ўғиллар. Жами бўлиб улар 14 жон эди.
24 Нафтали+ ўғиллари: Яхзаёл, Гўно, Изар ва Шиллем+.
25 Булар — Лобон қизи Роҳилага берган Билхахнинг Ёқубга туғиб берган ўғиллар. Жами бўлиб улар етти жон эди.
26 Ёқубнинг келинларидан ташқари, Мисрга Ёқуб билан келган ва унинг пушти камаридан келиб чиққанлар, жами бўлиб 66 жон эди+. 27 Мисрда Юсуфнинг иккита ўғли туғилди. Ёқуб хонадонидан Мисрга жами бўлиб 70* жон борди+.
28 Ёқуб Гўшенга кетаётганини Юсуфга хабар бериш учун ўзидан олдин Яҳудони+ юборди. Шунда улар Гўшен ерига+ боришди. 29 Юсуф аравасини ҳозирлатиб, отаси Исроилни кутиб олиш учун Гўшенга жўнаб кетди. Юсуф отасини кўрганда, унинг бўйнидан қучоқлаганча узоқ йиғлади. 30 Исроил Юсуфга: «Дийдорингни кўриб, тирик эканингга амин бўлдим. Энди ўлсам ҳам армоним йўқ»,— деб айтди.
31 Юсуф ака-укаларига ва отасининг хонадонидагиларга қуйидагиларни айтди: «Мен бориб фиръавнга+: “Ака-укаларим ва отамнинг хонадонидагилар Канъон юртидан менинг олдимга келишди+. 32 Улар чорвачилик+ билан шуғулланувчи подачилар+ ва сурувларию қорамолларини ҳамда бор-будларини ўзлари билан олиб келишди”+,— дейман. 33 Фиръавн сизларни чақириб: “Нима билан шуғулланасизлар?” — деб сўраса, 34 сизлар унга: “Биз қулларингиз, болалигимиздан чорвачилик билан шуғулланамиз. Ота-боболаримиз ҳам чорвадор бўлишган”+,— деб жавоб беринглар. Шунда сизларни Гўшен ерига+ жойлаштиришади, чунки мисрликлар чўпонлардан ҳазар қилишади»+.