-
Саҳрода 21:21–24Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
21 Исроил халқи аморийлар шоҳи Сихўнга хабарчиларни юбориб, шундай деди+: 22 «Юртингиздан ўтиб кетишимизга рухсат беринг. Далангизни ҳам, узумзорингизни ҳам кесиб ўтмаймиз. Ҳеч бир қудуғингиздан сув ҳам ичмаймиз. Ҳудудингиздан чиқиб кетмагунимизча Шоҳ йўлидан юрамиз»+. 23 Аммо Сихўн Исроил халқига ўз ҳудудидан ўтиб кетишга рухсат бермади. Сихўн ҳамма одамларини йиғиб, Исроил халқига қарши чиқиш учун саҳрога жўнади ва Яхазга келиб улар билан жанг қилди+. 24 Бироқ Исроил халқи уни қилич билан мағлуб қилди+ ва оммонликлар яқинидаги Арнондан+ тортиб, Явоққача+ бўлган ерларни босиб олди+. Зеро Язир+, оммонликлар ҳудудининг чегаралари эди+.
-
-
Қонунлар 2:32–34Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
32 Сихўн бутун халқи билан Яхазда жанг қилиш учун бизга қарши чиққанда+, 33 Аллоҳимиз Яҳова уни қўлимизга топширди. Биз Сихўнни, ўғилларию бутун халқини мағлуб қилдик. 34 Ўшанда унинг барча шаҳарларини босиб олдик, ҳар бир шаҳри билан биргаликда, эркакларини, аёллару бола-чақаларини ҳам қириб ташладик. Битта ҳам тирик жон қолдирмадик+.
-