-
Чиқиш 20:24Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
24 Мен учун тупроқдан қурбонгоҳ ясаб, унинг устида куйдириладиган қурбонлигу тинчлик қурбонликларини келтиринглар ҳамда қўй-эчки ва қорамолингизни қурбон қилинглар. Исмим тилга олиниши учун Мен танлайдиган ҳамма жойда+ ёнингизга келиб, сизларга барака ёғдираман.
-
-
Қонунлар 12:5, 6Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
5 Яхшиси, Тангрингиз Яҳова Ўз исмини улуғлаш учун ва қабилаларингиз орасидан Ўзига маскан қилиш учун танлаган жойга боринглар ва ўша ерда Унга топининглар+. 6 Куйдириладиган қурбонликларингизни+, қурбонлигу ушрларингизни*+, хайр-эҳсонларингизни+, қасам назрларини, ихтиёрий назрларни+, қорамол ва қўй-эчкиларингизнинг биринчи боласини+ ўша ерга олиб келинглар.
-
-
3 Шоҳлар 8:16, 17Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
16 У: “Халқим Исроилни Мисрдан олиб чиққан кундан буён исмим улуғлансин деб уй қурилиши учун Исроилнинг бирон-бир қабиласидаги шаҳарни танламадим+, лекин Исроил халқимни бошқариш учун Довудни танладим”,— деган эди. 17 Отам Довуд Исроил халқи Тангриси Яҳованинг исмига атаб уй бунёд этишни кўнглида ният қилган эди+.
-