-
Қонунлар 3:13–16Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
13 Гиладнинг қолган қисмини ва Ўгнинг шоҳлигига қарашли бутун Башанни Манаше қабиласининг ярмига бердим+. Башанга тегишли бутун Аргоб ҳудуди рафаимларнинг юрти сифатида таниқли эди.
14 Манашенинг ўғли Ёвир+ гашурликлар билан махоликларнинг+ чегарасигача чўзилган бутун Аргоб ҳудудини+ қўлга киритди. Башаннинг ушбу қишлоқларини ўз исми билан Хавот-Ёвир*+ деб атади ва улар бугунгача шундай номланади. 15 Гиладни Мохирга бердим+. 16 Гиладдан Арнон водийсигача бўлган ерларни Рубен билан Гад ўғилларига бердим+. Водийнинг ўртаси уларнинг чегараси ҳисобланади. Шунингдек, оммонликларнинг чегараси, Явоқ водийсигача бўлган ерларни ҳам уларга бердим.
-
-
Қонунлар 28:63Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
63 Яҳова сизларга мадад бериб, сизларни кўпайтирганида шодланганидек, Яҳова сизларни яксон қилиб, қириб ташлаганидан ҳам мамнун бўлади. Эгаллаш учун бораётган юртдан суғуриб олинасизлар.
-
-
Ёшуа 13:8–12Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
8 Бу қабиланинг бошқа ярми ҳамда Рубен ва Гад қабилалари ўз меросларини олиб бўлишган. Мусо уларга Иорданнинг шарқидан ер берган. Яҳованинг хизматчиси Мусо уларга мана бу ерларни берган эди+: 9 Арнон водийси+ чеккасида жойлашган Ароер шаҳридан+ тортиб водий ўртасидаги шаҳар ва бутун Мидаво ясси тепалигидан Дибонгача бўлган ерлар. 10 Хашбонда ҳукм сурган аморийлар шоҳи Сихўннинг оммонликлар чегарасигача бўлган барча шаҳарлар+. 11 Шунингдек, Гилад, гашурликлар билан махоликлар ҳудуди+, бутун Хермон тоғи ва Салкогача+ бўлган Башаннинг барча ерлари+. 12 Аштарўт ва Эдрейда ҳукм сурган, Башан шоҳи Ўг эгалик қилган ҳамма ерлар. (Ўг рафаимлардан охиргиси эди.)+ Мусо уларни мағлуб этиб, қувиб чиқарган+.
-