-
3 Шоҳлар 11:30, 31Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
30 Охиё янги камзулини ечди-да, уни 12 бўлак қилиб йиртди. 31 Сўнг Ёрубомга деди:
«Мана бу ўнта бўлак сизга, чунки Исроил Худоси Яҳова шундай демоқда: “Шоҳликни Сулаймоннинг қўлидан тортиб олиб, ўнта қабиласини сенга бераман+.
-
-
3 Шоҳлар 14:2Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
2 Шунда Ёрубом хотинига деди: «Хотиним эканингни ҳеч ким билиб қолмаслиги учун уст-бошингни алмаштир-да, Шилўга йўл ол. У ерда Охиё пайғамбар яшайди. Ўша пайғамбар менга бу халқ устидан шоҳ бўлишим ҳақида айтган эди+.
-
-
3 Шоҳлар 14:6Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
6 Ёрубомнинг хотини остонани ҳатлаб ўтаётганда, Охиё унинг оёқ шарпасини эшитди-да, шундай деди: «Кираверинг, Ёрубомнинг хотини. Нега кимлигингизни яширяпсиз? Сизга Худонинг даҳшатли хабарини етказмоқчиман.
-
-
3 Шоҳлар 14:10Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
10 Шунинг учун Мен Ёрубом авлодига фалокат юбораман ва хонадонидаги эркак зотини, Исроилдаги ҳатто ночор ва ожиз бўлганларини ҳам қириб ташлайман. Гўнгдан тозалагандай, Ёрубом хонадонини йўқ қилиб юбораман!+
-