14 Шудринг буғланиб кетганидан сўнг, саҳро юзасида қор учқунига ўхшаган+, ерга тушган қировга ўхшаш майда нарса қолди. 15 Исроил халқи буни кўриб, бир-биридан: «Бу нима?» — дея сўрашарди. Чунки бу нима эканини улар билишмас эди. Мусо уларга: «Бу — Яҳова сизларга ейиш учун берган нон»+,— деди.