Шоҳлар тўртинчи китоб
24 Ёҳайиқим даврида Бобил шоҳи Навуходоносор*+ юртга бостириб келди. Ёҳайиқим уч йил давомида унга хизмат қилди. Кейин эса Навуходоносорга қарши чиқиб, исён кўтарди. 2 Яҳова Ёҳайиқимга қарши халдейлар+, сурияликлар, мўабликлар ва оммонликларнинг босқинчилар тўдасини юбора бошлади. Яҳова Ўз пайғамбарлари орқали айтган сўзларига кўра+, Яҳудони йўқ қилмагунча уларни юбораверди. 3 Яҳованинг амри билан буларнинг бари Яҳудонинг бошига тушди. Чунки У, Манашенинг қилган барча гуноҳлари учун+ уларни назаридан узоқлаштиришга қарор қилган эди+. 4 Манаше бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиб+, Қуддусни бегуноҳ қонга тўлдиргани сабабли, Яҳова уни кечиришни истамади+.
5 Ёҳайиқимнинг ҳаёти ва қилган барча ишлари ҳақида Яҳудо шоҳлари тарихи ёзилган китобда баён этилган+. 6 Ёҳайиқим вафот этиб, ота-боболарига қўшилди+. Ўрнига ўғли Ёҳайихин тахтга ўтирди.
7 Миср шоҳи+ ўз юртидан ташқарига чиқмайдиган бўлди, чунки Бобил шоҳи унга тегишли ерларни — Миср водийсидан*+ то Фурот дарёсигача бўлган ерларни қўлга киритган эди+.
8 Ёҳайихин+ 18 ёшда шоҳ бўлди ва Қуддусда уч ой ҳукмронлик қилди+. Онасининг исми Нахушта бўлиб, қуддуслик Элнатаннинг қизи эди. 9 У отаси сингари Яҳованинг назарида ёмон ишлар қилиб яшади. 10 Ўша пайтда Бобил шоҳи Навуходоносорнинг хизматкорлари Қуддусга қарши юриш қилиб, шаҳарни қуршовга олишди+. 11 Хизматкорлари шаҳарни қамал қилиб туришганда, Бобил шоҳи Навуходоносорнинг ўзи ҳам келди.
12 Яҳудо шоҳи Ёҳайихин онаси, хизматкорлари, беклари ва сарой амалдорлари+ билан биргаликда Бобил+ шоҳининг олдига чиқди. Бобил шоҳи ўз ҳукмронлигининг саккизинчи йили уни асир қилиб олди+. 13 У Яҳованинг уйи билан шоҳ саройи ғазнасидаги бор нарсани олиб кетди+. Сўнг Исроил шоҳи Сулаймон Яҳованинг маъбади учун ясаттирган ҳамма олтин буюмларни+ парчалаб ташлади. Бу воқеа Яҳова башорат қилганидек юз берди. 14 Навуходоносор Қуддуснинг бутун аҳолисини, ҳамма бекларию+ қудратли жангчиларини, ҳунармандларинию темирчиларини*+ — жами 10 000 кишини сургун қилди. Юртда қашшоқ кишилардан бўлак ҳеч кимни қолдирмади+. 15 У Ёҳайихиннинг+ ўзини, унинг онасини, хотинларини, сарой амалдорларини ва юртнинг обрўли кишиларини Қуддусдан Бобилга сургун қилди+. 16 Бобил шоҳи 7 000 та жангчини, шу билан бирга, 1 000 та ҳунарманд ва темирчиларни* Бобилга олиб кетди. Уларнинг ҳаммаси кучли кишилар бўлиб, жанг қилиш маҳоратига эга эди. 17 Бобил шоҳи Ёҳайихиннинг амакиси+ Маттаниёни унинг ўрнига шоҳ этиб тайинлади ва исмини Зидқиё+ деб ўзгартирди.
18 Зидқиё 21 ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда 11 йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб+, либналик Еремиёнинг қизи эди. 19 У Ёҳайиқим сингари Яҳованинг назарида ёмон ишлар қилиб яшади+. 20 Яҳова қаттиқ ғазаблангани боис, Қуддус билан Яҳудонинг бошига бундай кулфатлар тушди. Охир-оқибат Худо уларни назаридан узоқлаштирди+. Зидқиё Бобил шоҳига+ қарши исён кўтарди.