-
2 Шоҳлар 7:15–17Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
15 Мен Шоулни сенинг олдингдан олиб ташлаб, уни Ўз меҳр-садоқатимдан маҳрум этган эдим+. Зурриётингни эса меҳр-садоқатимдан маҳрум қилмайман. 16 Сенинг хонадонинг ва шоҳлигингга ҳеч қачон хавф тегмайди. Тахтинг тоабад мустаҳкам ўрнатилган бўлади”+».
17 Натан бу сўзларнинг ҳаммасини ва бутун ваҳийни Довудга айтиб берди+.
-
-
3 Шоҳлар 3:6Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
6 Сулаймон жавоб бериб деди: «Хизматкоринг, отам Довуд Сенга садоқатли, одил ва софдил бўлгани учун, Сен унга чексиз меҳр-садоқатингни намоён этган эдинг. Сен отамга ўзидан кейин тахтида ўтирадиган ўғил ато этиб, унга ҳали ҳам чексиз меҳр-садоқатингни кўрсатиб келяпсан+.
-