-
1 Шоҳлар 2:22–25Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
22 Элах анча кексайиб қолган эди. У ўғилларининг Исроил халқига қилаётган муносабатлари+ ва учрашув чодирининг кираверишида хизмат қиладиган аёллар билан ётиб юришгани ҳақида эшитиб турарди+. 23 У ўғилларига шундай дерди: «Нега бундай ишларни қилиб юрибсизлар? Одамлардан сизлар ҳақингизда ёмон гапларни эшитяпман. 24 Ўғилларим, бундай ишларни бас қилинглар. Сизлар ҳақда Яҳованинг халқи орасида юрган гаплардан хабарим бор. Бу яхши эмас. 25 Бирор киши бошқасига қарши гуноҳ қилса, у учун кимдир Яҳовага мурожаат қилиши мумкин*. Аммо киши Яҳовага қарши гуноҳ қилса-чи+, у учун ким ибодат қилади?» Бироқ улар отасининг гапларига қулоқ солишмади. Шу боис, Яҳова уларни ўлдиришга қарор қилди+.
-
-
1 Шоҳлар 8:1–3Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
8 Шомуил қариб қолгач, ўғилларини Исроилга ҳакам этиб тайинлади. 2 Тўнғич ўғлининг исми Йўэл, иккинчисиники Абиё+ бўлиб, улар Бэршэвада ҳакамлик қилишарди. 3 Аммо ўғиллари унинг йўлларидан юришмади. Улар ҳаром йўл билан фойда кўришга мойил инсонлар бўлиб+, пора олишар+ ва адолатсиз ҳукм чиқаришар эди+.
-