-
Луқо 4:17–21Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
17 Шунда унинг қўлига Ишаё пайғамбарнинг ўрама битигини тутқазишди. Исо битикни очиб, қуйидаги оят ёзилган жойни топди: 18 «Яҳова* менга Ўз руҳини берди, камбағалларга хушхабарни эълон қилиш учун мени мойлади. У мени асирларга озод этилиши, кўрларга кўзлари очилишини ваъз этиб, эзилганларни озодликка чиқариш+ ҳамда 19 Яҳова* учун мақбул вақт тўғрисида гапириш учун юборди»+. 20 Бундан кейин у битикни ўраб, уни хизматчига берди-да, жойига ўтирди. Ибодатхонадаги барчанинг кўзи унга тикилди. 21 Кейин Исо уларга: «Сизлар ҳозиргина эшитган бу сўзлар бугун амалга ошди»+,— деб айтди.
-
-
Ҳаворийлар 26:17, 18Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
17 Мен сени бу халқнинг ҳамда бошқа халқларнинг қўлидан халос этаман+. 18 Сени уларнинг кўзларини очишинг+, уларни зулматдан+ ёруғликка+ чиқаришинг ва Шайтоннинг қўлидан+ қутқариб, Тангрига топширишинг учун юборяпман. Шу йўсин, улар менга ишонишгани туфайли гуноҳлари кечирилиб+, муқаддас кишилар билан бирга меросга эга бўлишади”.
-