-
Марк 1:2–4Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
2 Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганидек: «(Мана, Мен сендан аввал Ўз хабарчимни юборяпман, у сенга йўл ҳозирлайди!)+ 3 Саҳрода кимдир бундай дея жар солмоқда: “Яҳовага* йўл ҳозирланглар! Унинг йўлларини текисланглар”»+. 4 Саҳрода Яҳё* пайдо бўлиб, одамларга гуноҳлари кечирилиши учун тавба қилиб сувга чўмиш кераклигини ваъз эта бошлади+.
-
-
Луқо 3:3–6Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
3 Шундан сўнг Яҳё Иордан дарёси атрофидаги барча юртларни айланиб, одамларга гуноҳлари кечирилиши учун тавба қилиб сувга чўмиш кераклигини ваъз эта бошлади+. 4 Айнан Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганидек: «Саҳрода кимдир бундай дея жар солмоқда: “Яҳовага* йўл ҳозирланглар! Унинг йўлларини текисланглар+. 5 Барча пастликлар тўлдирилсин, тоғлару тепаликлар пасайтирилсин, ўнқир-чўнқир йўллар тўғрилансин, эгри-бугри йўллар эса текис бўлсин. 6 Шунда бутун одамзод Аллоҳ берадиган нажотни кўради”»+.
-