5 Кейин Аллоҳингиз Яҳованинг олдида қуйидаги сўзларни айтинг: “Менинг отам кўчманчи бир оромий эди+. У киши Мисрга кўчиб бориб+, у ерда мусофир бўлиб яшади. Унинг хонадон аҳли+ эса озчиликни ташкил этарди. Аммо Мисрда у кишидан буюк, кучли ва сон-саноқсиз бир халқ пайдо бўлди+.