-
Ишаё 44:19, 20Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
19 Ҳеч бири ўз қалбида мулоҳаза юритмайди,
Уларда ақл-идрок ҳам, тушунча ҳам йўқ.
Шу боис: «Дарахтнинг ярмидан ўт ёқдим,
Чўғида нон пиширдим, гўшт қовуриб едим.
Энди қолганидан разил нарса ясайманми?+
Бир парча қуриган ўтинга сажда қиламанми?» — демайди.
20 У кул билан озиқланади.
Алданган қалби уни йўлдан оздирган.
У жонини қутқара олмайди ҳам,
«Ўнг қўлимдаги бу нарса бефойда эмасми?» — демайди ҳам.
-