-
Чиқиш 12:16Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
16 Биринчи куни муқаддас йиғин ўтказинглар ва еттинчи кун ҳам яна бир бор муқаддас йиғин ўтказинглар. Шу кунлари ҳеч қандай иш қилинмасин+. Ҳар бир киши овқатланиши учун таом тайёрланиши керак, холос.
-
-
Қонунлар 23:25Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
25 Агар сиз яқинингизнинг дон экилган даласига кирсангиз, бошоқларни қўл билан узиб олишингиз мумкин, аммо экинига ўроқ солманг+.
-
-
Марк 2:23–28Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
23 Шаббат кунларидан бирида Исо экинзорни оралаб ўтиб кетаётганди. Унинг шогирдлари эса буғдой бошоқларини уза бошлашди+. 24 Шунда фарзийлар Исога: «Ие, шогирдларинг Шаббат куни қонун бўйича тақиқланган ишни қилишяптими?» — дейишди. 25 Исо эса уларга шундай деди: «Довуд ва у билан бўлган одамлар егуликлари тугаб, оч қолишганида нима қилишгани тўғрисида ўқимаганмисизлар?+ 26 Бош руҳоний Абуатар+ ҳақида ёзилганига биноан, Довуд Худонинг уйига кириб, бахшида қилинган* ва руҳонийлардан бошқа ҳеч ким ейиши мумкин бўлмаган нонларни+ ўзи ҳам еган, шерикларига ҳам берганидан бехабармисизлар?» 27 Сўнг Исо қуйидагиларни ҳам айтди: «Одам Шаббат куни учун эмас, Шаббат куни одам учун берилган+. 28 Шунга кўра, Инсон Ўғли Шаббат кунининг Хўжайинидир»+.
-
-
Луқо 6:1–5Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
6 Шаббат кунларидан бирида Исо экинзорни оралаб ўтиб кетаётганида, ёнидаги шогирдлари буғдой бошоқларини узиб+, кафти билан уқалаб ейишаётганди+. 2 Шунинг учун фарзийлардан айримлари ундан: «Нега Шаббат куни қонун бўйича тақиқланган ишни қиляпсизлар?»+ — деб сўрашди. 3 Исо уларга жавобан шундай деди: «Довуд ва у билан бўлган одамлар оч қолишганида нима қилишгани тўғрисида ўқимаганмисизлар?+ 4 У Худонинг уйига кириб, ёнидаги одамлари билан бирга бахшида қилинган нонларни* еганидан бехабармисизлар? Ахир бу нонларни руҳонийлардан бошқа ҳеч ким ейиши мумкин бўлмаган-ку»+. 5 Кейин Исо уларга: «Инсон Ўғли Шаббат кунининг Хўжайинидир»+,— деди.
-