-
Луқо 11:29–32Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
29 Унинг атрофига кўпдан-кўп халойиқ тўплангач, Исо сўз бошлади: «Бу ёвуз насл аломат излаяпти, лекин унга Юнус пайғамбарникидан бошқа аломат кўрсатилмайди+. 30 Юнус+ пайғамбар ниневияликлар* учун бир аломат бўлганидек, Инсон Ўғли ҳам бу насл учун аломат бўлади. 31 Жануб маликаси+ ҳам Ҳукм кунида шу насл билан бирга тирилиб, уни ҳукм этади. Зеро у Сулаймоннинг ҳикматларини тинглаш учун дунёнинг нариги четидан келган эди. Лекин қаршингизда турган киши Сулаймондан ҳам донороқдир+. 32 Ниневияликлар Ҳукм кунида шу насл билан бирга тирилиб, уни ҳукм қилишади. Чунки улар Юнус пайғамбарнинг ваъзини эшитиб, тавба қилишган эди+. Лекин қаршингизда турган киши Юнусдан ҳам буюкроқдир.
-