-
Марк 9:2–8Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
2 Олти кундан кейин, Исо Бутрусни ва Ёқуб билан Юҳаннони баланд тоққа олиб чиқди. У ерда Исо уларнинг олдида қиёфасини ўзгартирди+. 3 Унинг устки кийими шунчалик оппоқ бўлиб ярқирар эдики, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмасди. 4 Шунингдек, шогирдларнинг олдида Мусо ва Илёс пайғамбарлар пайдо бўлиб, улар Исо билан суҳбатлашаётган эди. 5 Шунда Бутрус Исога: «Устоз*, бу ерга келганимиз жуда яхши бўлди. Келинг, учта чодир қуриб берайлик. Бири сиз учун, бири Мусо ва яна бири Илёс пайғамбар учун бўлади»,— деди. 6 Аслида уларни қаттиқ ваҳима босгани учун, Бутрус нима дейишни билмай шу гапларни айтди. 7 Кейин уларни булут қоплади-да, булут ичидан: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир+. Унга қулоқ солинглар»+,— деган овоз+ янгради. 8 Бирданига шогирдлар атрофга қараб, уларнинг олдида Исодан ташқари ҳеч ким йўқлигини кўришди.
-
-
Луқо 9:28–36Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
28 Исо бу гапларни айтгач тахминан саккиз кун ўтиб, ўзи билан бирга Бутрус, Юҳанно ва Ёқубни олди ва ибодат қилиш учун тоққа чиқди+. 29 Исо ибодат қилаётганида, юзининг кўриниши ўзгариб, кийимидан нур тарала бошлади. 30 Тўсатдан икки киши — Мусо билан Илёс пайғамбарлар пайдо бўлди. Улар Исо билан суҳбатлашаётган эди. 31 Улар улуғвор кўринишда пайдо бўлиб, Исонинг дунёни тарк этиши муносабати билан Қуддусда нималар юз бериши тўғрисида гапиришарди+. 32 Бу пайтда Бутрус билан ёнидагиларни қаттиқ уйқу босган эди. Уйғониб кетишганида эса, улар Исонинг улуғворлигини+ ва олдида турган икки кишини кўришди. 33 Бу кишилар Исонинг олдидан кетишаётганида, Бутрус нима деяётганини ўзи тушунмай: «Устоз, бу ерга келганимиз жуда яхши бўлди. Келинг, учта чодир қуриб берайлик. Бири сиз учун, бири Мусо ва яна бири Илёс пайғамбар учун бўлади»,— деди. 34 Бутрус ҳали гапини тугатмасидан, уларни булут қоплади. Шогирдлар бундан даҳшатга тушишди. 35 Шунда осмондан: «Бу Менинг Ўғлимдир, уни Ўзим танлаганман+. Унга қулоқ солинглар»+,— деган овоз+ янгради. 36 Ушбу овоз янграганда, Исо якка ўзи қолган эди. Шогирдлари эса, ўша кунларда кўрганлари тўғрисида ҳеч кимга айтмай жим юришди+.
-