-
Луқо 10:25–28Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
25 Шундан сўнг бир Таврот тафсирчиси Исони синаш ниятида ўрнидан туриб: «Устоз, абадий ҳаётга эришиш учун нима қилишим керак?»+ — деб сўради. 26 Исо унга жавобан: «Тавротда нима ёзилган? Ўқиганларингиздан нимани тушундингиз?» — деди. 27 Ўша киши Исога жавоб бериб деди: «“Тангрингиз Яҳовани* бутун қалбингиз, бутун жонингиз*, бутун қувватингиз ва бутун онгингиз билан севинг”+ ҳамда “яқинингизни ўзингизни севгандай севинг”»+. 28 Шунда Исо: «Тўғри жавоб бердингиз. Шундай йўл тутсангиз, абадий ҳаётга эга бўласиз»+,— деб айтди.
-