-
Марк 14:12–16Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
12 Хамиртурушсиз нон байрамининг+ биринчи кунида, одатдагидай Фисиҳ қурбонлигини+ келтириш вақтида, шогирдлари Исодан: «Сизга Фисиҳ байрами таомини қаерда тайёрлашимизни истайсиз?»+ — деб сўрадилар. 13 Исо иккита шогирдини юбориб, уларга деди: «Шаҳарга боринглар, у ерда сопол идишда сув олиб кетаётган кишини учратасизлар. Унинг орқасидан боринглар+. 14 У қайси уйга кирса, ўша уйнинг эгасига айтинглар: “Устозимиз сиздан: “Шогирдларим билан Фисиҳ таомини ейишимиз учун меҳмонларга аталган хона қайси?” — деб сўраяпти”. 15 У сизларга катта болохонани кўрсатади, у ерда керакли нарсалар бўлади. Ўша жойда ҳозирлик кўринглар». 16 Шогирдлар бориб, шаҳарга киришди ва барча нарса Исо уларга айтганидай юз берди. Шундай қилиб, улар Фисиҳ таомини тайёрлашди.
-
-
Луқо 22:7–13Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
7 Фисиҳ қурбонлиги келтириладиган Хамиртурушсиз нон байрамининг биринчи куни ҳам келди+. 8 Исо Бутрус билан Юҳаннони жўнатиб, уларга: «Боринглар, Фисиҳ таомини ейишимиз учун тайёргарлик кўринглар»+,— деди. 9 Улар эса ундан сўрашди: «Уни қаерда тайёрлашимизни истайсиз?» 10 Исо уларга деди: «Шаҳарга кирганингизда, сопол идишда сув олиб кетаётган кишини учратасизлар. У қайси уйга кирса, унинг орқасидан бориб+, 11 ўша уй эгасига айтинглар: “Устозимиз сиздан: “Шогирдларим билан Фисиҳ таомини ейишимиз учун меҳмонларга аталган хона қайси?” — деб сўраяпти”. 12 Ўшанда у сизларга катта болохонани кўрсатади, у ерда керакли нарсалар бўлади. Ўша жойда ҳозирлик кўринглар». 13 Шогирдлари боришди ва барча нарса Исо уларга айтганидек юз берди. Улар Фисиҳ таомини тайёрлашди.
-