-
Марк 14:37–42Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
37 У қайтиб келиб қараса, шогирдлари ухлаб ётишган экан. Шунда Исо Бутрусга айтди: «Симун, ухлаб ётибсизми? Ҳеч бўлмаса бир соат ҳушёр бўлиб тура олмадингизми?+ 38 Васвасага тушмаслик учун ҳушёр туриб, доим ибодат қилинглар+. Руҳ тетик, тана эса заифдир»+. 39 Исо яна бориб, такроран ўша сўзларни айтиб ибодат қилди+. 40 У қайтиб келиб, шогирдларининг ухлаб ётганини кўрди. Уларни қаттиқ уйқу босгани сабаб, унга нима деб жавоб беришни билишмасди. 41 Сўнг Исо учинчи марта шогирдларининг ёнига келиб, қуйидагиларни айтди: «Шундай вақтда ухлаб, дам олиб ётибсизларми?! Бас энди! Мана, Инсон Ўғли гуноҳкорларнинг қўлига тутиб бериладиган вақт ҳам келди+. 42 Туринглар, кетдик. Хоин яқинлашиб қолди»+.
-
-
Луқо 22:45Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
45 Ибодат қилиб бўлгандан сўнг, Исо шогирдлари ёнига қайтди. Уларни қайғудан чарчаб ухлаб ётган ҳолда кўрди+.
-