-
Луқо 8:28–30Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
28 Исони кўрибоқ, у бақириб юборди-да, тиз чўкканча баланд овозда: «Эй, Худойи Таолонинг Ўғли Исо, менда нима ишинг бор? Ўтинаман, мени қийнама!»+ — деди. 29 (Сабаби, Исо жинга бу кишининг ичидан чиқиб кетишни буюрган эди. У кўп марта жиннинг таъсири остида бўларди*+. Уни қайта-қайта кишану занжирлар билан боғлаб, қўриқлаган бўлишса-да, у занжирларни узиб, жиннинг таъсирида кимсасиз жойларга қочиб кетарди.) 30 Исо ундан: «Исминг нима?» — деб сўради. У бўлса: «Тумонат*»,— деди, чунки унинг ичига кўп жинлар кириб олган эди.
-