-
Матто 9:23–26Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
23 Амалдорнинг уйига келганда, Исо мотам куйини чалаётган найчиларни ва уввос тортиб йиғлаётган оломонни кўриб+, 24 уларга деди: «Бу ердан чиқинглар, қизча ўлган эмас, ухлаб ётибди»+. Шунда улар Исони мазах қилиб устидан кула бошлашди. 25 Оломон ташқарига чиққач, Исо қизалоқнинг олдига кириб, қўлидан ушлаши биланоқ+ у ўрнидан турди+. 26 Табиийки, бу ҳақдаги гап-сўзлар бутун ўлка бўйлаб тарқалиб кетди.
-
-
Луқо 8:51–56Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
51 Исо унинг уйига келгач, ичкарига Бутрус, Юҳанно, Ёқуб ва қизнинг ота-онасидан бошқа ҳеч кимнинг киришига рухсат бермади. 52 У ерга йиғилганлар эса кўксига уриб, қизча учун зор йиғлашарди. Аммо Исо уларга: «Йиғламанглар+. Қизча ўлгани йўқ, ухлаяпти, холос»+,— деди. 53 Шунда улар Исони мазах қилиб устидан кула бошлашди. Чунки қизчанинг ўлганини билишарди. 54 Исо бўлса унинг қўлидан ушлаб: «Қизалоқ, ўрнингдан тур!»+ — дея мурожаат қилди. 55 Шу ондаёқ қизча тирилиб*+, ўрнидан турди+. Исо унга овқат беришларини буюрди. 56 Унинг ота-онаси ҳангу манг бўлиб қолишганди. Исо эса уларга ушбу воқеа тўғрисида ҳеч кимга айтмасликни уқтирди+.
-