-
Матто 16:13–15Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
13 Исо Филип Кесарияси ҳудудига етиб келганида, шогирдларидан сўради: «Одамлар Инсон Ўғлини ким деб ҳисоблашяпти?»+ 14 Улар шундай жавоб беришди: «Кимдир халқни сувга чўмдириб юрган Яҳё+, кимдир Илёс+, кимдир Еремиё, яна кимдир бошқа пайғамбарлардан бири дейди». 15 Шунда Исо: «Сизлар-чи, мени ким деб ўйлайсизлар?» — деб сўради.
-
-
Луқо 9:18, 19Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
18 Орадан вақт ўтиб, Исо ёлғиз ибодат қилаётганида, ёнига шогирдлари келишди. Исо улардан: «Халқ мени ким деб ҳисоблайди?»+ — дея сўради. 19 Улар шундай жавоб беришди: «Кимдир халқни сувга чўмдириб юрган Яҳё, кимдир Илёс пайғамбар, яна кимдир қадимги пайғамбарлардан бири тирилиб келибди, деб ҳисоблайди»+.
-