-
Юҳанно 5:6–9Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
6 Исо бу одамнинг ётганини ва анча вақтдан бери дардга чалинганини кўриб, ундан: «Соғайишни истайсизми?»+ — деб сўради. 7 Бемор унга жавобан: «Тақсир, сув тўлқинланганда мени ҳовузга туширадиган ҳеч кимим йўқ. Ўзим етиб боргунимча, бошқаси мендан олдин тушиб олади»,— деди. 8 Исо унга: «Қани, ўрнингиздан туриб, тўшагингизни кўтаринг-да, юраверинг»+,— деб айтди. 9 Ўша одам шу ондаёқ соғайди ва тўшагини кўтариб, юра бошлади.
У кун Шаббат* эди.
-