-
Матто 21:28–31Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
28 «Мана бунга нима дейсизлар? Бир кишининг иккита ўғли бор экан. Биринчисига: “Ўғлим, бугун узумзорга бориб ишлагин”,— дебди. 29 У отасига: “Бормайман”,— деб гап қайтарибди. Аммо сўнг пушаймон бўлиб борибди. 30 Ота иккинчи ўғлига ҳам шу ишни буюрган экан, у: “Хўп бўлади, отажон*”,— дебди-ю, лекин бормабди. 31 Икковидан қайси бири отасининг истагини бажарибди?» Улар жавоб бериб: «Биринчиси»,— дейишди. Исо уларга қуйидагиларни айтди: «Ишонаверинг, солиқчилар билан фоҳишалар Худонинг Шоҳлигига сизлардан олдин кирадилар.
-