-
Матто 27:57–60Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
57 Кечга яқин Исонинг шогирдларидан бири бўлган Юсуф исмли ариматеялик бой киши келди+. 58 Бу киши Пилатнинг ёнига бориб, ундан Исони дафн этиш учун рухсат сўради+. Пилат аскарларга жасадни унга беришни буюрди+. 59 Шунда Юсуф Исонинг жасадини олиб, аъло сифатли зиғир кафанга ўради-да+, 60 қояда ўйилган ўзининг янги қабрига қўйди+. Сўнг қабр оғзига катта тошни юмалатиб қўйди-да, ўзи кетди.
-
-
Марк 15:43–46Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
43 Худонинг Шоҳлиги келишини кутиб юрган обрўли Кенгаш аъзоси ариматеялик Юсуф келди. Бу киши жасоратга тўлиб Пилатнинг олдига борди-да, Исони дафн этиш учун рухсат сўради+. 44 Лекин Пилат Исонинг дарров ўлганига ҳайрон қолди. Шунда у юзбошини чақириб, Исо чиндан ҳам ўлдимикин деб сўради. 45 Кейин Пилат юзбошидан бу рост эканини билиб, жасадни Юсуфга берди. 46 Юсуф жасадни устундан тушириб, ўзи сотиб олган аъло сифатли зиғир кафанга ўради-да, қояда ўйилган янги қабрга қўйди+. Сўнг қабр оғзига катта тошни юмалатиб қўйди+.
-