-
Қонунлар 12:5, 6Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
5 Яхшиси, Тангрингиз Яҳова Ўз исмини улуғлаш учун ва қабилаларингиз орасидан Ўзига маскан қилиш учун танлаган жойга боринглар ва ўша ерда Унга топининглар+. 6 Куйдириладиган қурбонликларингизни+, қурбонлигу ушрларингизни*+, хайр-эҳсонларингизни+, қасам назрларини, ихтиёрий назрларни+, қорамол ва қўй-эчкиларингизнинг биринчи боласини+ ўша ерга олиб келинглар.
-
-
Забур 122:сўзб–9Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
Зиёрат қўшиғи. Довуд саноси.
122 «Келинг, Яҳованинг уйига борайлик»,— дейишганда,
Қувониб кетдим+.
2 Эй Қуддус, биз бу ерга келдик,
Дарвозаларинг ичкарисида турибмиз+.
4 Исроилда ўрнатилган қоидага кўра,
Яҳованинг исмига шукроналар айтиш учун,
Унга қабилалар,
Яҳнинг* қабилалари чиқиб боради+.
6 Қуддуснинг тинчлиги учун дуо қилинг+.
Эй шаҳар, сени севувчилар тинч-осойишта бўлади.
7 Кўтарма деворларинг ичра тинчлик,
Мустаҳкам минораларинг аро хавфсизлик ҳукм сурсин.
8 Ака-укаларим ва ёру биродарларим учун:
«Сенда тинчлик бўлсин»,— деб айтаман.
9 Худойимиз Яҳованинг уйи ҳаққи+,
Равнақ топишинг учун дуо қиламан.
-