-
Матто 27:5–8Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
5 У эса кумуш тангаларни маъбадда ташлаб, у ердан чиқиб кетди-да, бориб ўзини осди+. 6 Бош руҳонийлар бўлса кумуш тангаларни олиб шундай дейишди: «Буларни хазина қутисига солиш ноқонуний, чунки улар қон нархидир». 7 Маслаҳатлашиб олгач, улар бу пулга мусофирларни кўмиш учун кулолнинг ерини сотиб олишди. 8 Ана шу сабабдан ўша ер бугунгача «Қон ери» деб номланади+.
-