-
Ибтидо 39:10–12Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
10 Хўжайинининг хотини ҳар куни унга шу сўзларни такрорлаб айтар эди. Аммо Юсуф у билан ётишга ҳам кўнмасди, у билан ёлғиз ҳам қолмасди. 11 Кунларнинг бирида, Юсуф ўз ишларини бажариш учун уйга кирди. Уйда хизматкорларнинг ҳеч бири йўқ эди. 12 Шунда аёл Юсуфнинг кийимидан ушлаб олди-да: «Мен билан ёт!» — деди. Аммо у кийимини унинг қўлида қолдириб, ташқарига қочиб чиқиб кетди.
-