Қонунлар
31 Бундан сўнг Мусо бутун Исроил халқига мурожаат қилиб, 2 уларга деди: «Мана, ёшим ҳам 120 га тўлди+. Яҳова менга: “Иорданнинг нариги томонига ўтмайсан”+,— деб айтгани учун, бундан буён мен сизларни бошқариб бора олмайман. 3 Худойингиз Яҳова олдингизда дарёни кечиб ўтиб, Унинг Ўзи бу халқларни олдингизда йўқ қилади ва сизлар уларни қувиб чиқарасизлар+. Яҳова айтганидай Ёшуа бошчилигида дарёни кечиб ўтасизлар+. 4 Яҳова аморийларнинг шоҳлари Сихўн+ билан Ўгни+ йўқ қилиб, уларнинг юрти билан қандай йўл тутган бўлса, бу халқларни ҳам шундай кўйга солади+. 5 Яҳова сизлар учун уларни мағлуб қилади. Улар билан, мен сизларга берган амрларга биноан йўл тутинглар+. 6 Жасоратли ва маҳкам бўлинглар+. Улардан қўрқиб даҳшатга тушманглар+, чунки Тангрингиз Яҳова сизлар билан боради. У сизларни ҳечам ташлаб кетмайди, асло тарк этмайди»+.
7 Кейин Мусо Ёшуани чақириб, бутун Исроил халқининг кўз олдида унга шундай деди: «Жасоратли ва маҳкам бўл+, чунки бу халқни Яҳова ота-боболарига бераман деб қасам ичган юртга сен олиб кириб, юртни уларга мерос қилиб берасан+. 8 Яҳова сенинг олдингда боради ва доим сен билан бирга бўлади+. У сени ҳечам ташлаб кетмайди, асло тарк этмайди. Қўрқма ва даҳшатга тушма»+.
9 Сўнгра Мусо бу Қонунни ёзиб+, Яҳованинг аҳд сандиғини кўтариб юрадиган леви руҳонийларга ва Исроилнинг барча оқсоқолларига берди. 10 Мусо уларга қуйидагиларни буюрди: «Ҳар еттинчи йилнинг охирида, яъни Шаббат йилининг* белгиланган вақтида+, Чайлалар байрами* пайтида+, 11 бутун Исроил халқи Аллоҳингиз Яҳованинг ҳузурига+, У танлаган жойга келганда, бу Қонунни бутун Исроил халқига эшиттириб ўқиб берасизлар+. 12 Бутун халқни — эркагу аёлларни, болаларни ва шаҳарларингизда яшаётган мусофирларни йиғинглар+. Улар бу Қонуннинг сўзларини тинглаб, уларнинг ҳаммасига амал қилишни ва Худойингиз Яҳовадан қўрқишни ўргансинлар. 13 Бу Қонунни билмаган ўғиллари ҳам тинглаб+, Аллоҳингиз Яҳовадан қўрқишни ўрганадилар. Иорданнинг нариги томонига ўтиб, эгалик қиладиган юртда яшаганингизда, улар бундай қилишни ўрганадилар»+.
14 Яҳова Мусога: «Мана, ҳаётдан кўз юмишингга кам вақт қолди+. Ёшуани чақиргин-да, икковингиз учрашув чодирига келиб туринглар ва Мен уни йўлбошчи этиб тайинлайман»+,— деб айтди. Мусо билан Ёшуа учрашув чодирига бориб, ўша ерда туришди. 15 Яҳова чодирнинг устида булут устуни ичида зоҳир бўлди ва булут устуни чодирнинг кираверишида турди+.
16 Яҳова Мусога шуларни айтди: «Мана, вафот этадиган вақтинг келиб қолди. Бу халқ эса, ўзлари бораётган юртдаги бегона худоларга сиғиниб кетади*+. Улар Мендан воз кечиб+, улар билан қилган аҳдимни бузишади+. 17 Шунда уларга қарши ғазабим қайнаб+, уларни тарк этаман+ ва улар ҳалок бўлмагунча улардан юзимни ўгираман+. Кўп офатлар ва бошларига тушган бахтсизликлардан сўнг+, улар: “Бу офатлар Аллоҳимиз орамизда бўлмагани учун бошимизга тушмаётганмикин?”+ — дейишади. 18 Аммо улар бошқа худоларга мурожаат этиб, қилган барча бузуқликлари учун Мен улардан юзимни ўгираман+.
19 Шу сабабли, мана бу қўшиқни ёзиб олиб+, Исроил халқига ўргатинглар+. Улар уни ёдлашсин, чунки бу қўшиқ, Худога бўйсунмаганлар билан нима содир бўлишини Исроил халқига эслатиб туради+. 20 Мен уларни ота-боболарига бераман деб қасам ичган, сут билан асал оқиб ётган юртга олиб кирганимда+, улар тўйгунча еб ҳузур-ҳаловатда яшай бошлагач*+, бошқа худоларга эргашиб кетиб, уларга хизмат қилишади. Бу билан улар Менга ҳурматсизлик кўрсатиб, аҳдимни бузишади+. 21 Кўпгина офатлару бахтсизликлар уларнинг бошига тушгач+, ушбу қўшиқ Худога бўйсунмаганлар билан нима содир бўлишини эслатади, чунки бу қўшиқни уларнинг авлодлари ҳам эсдан чиқаришмайди+. Мен, улар қандай мойилликни ривожлантиришганини ҳозирдан, уларни қасам ичиб ваъда қилган юртга ҳали олиб кирмасимдан олдин биламан».
22 Мусо ўша куни бу қўшиқнинг сўзларини ёзиб олиб, Исроил халқига ўргатди.
23 Худо, Нун ўғли Ёшуани йўлбошчи этиб тайинлаб+: «Жасоратли ва маҳкам бўл+, чунки Исроил халқини Мен уларга бераман деб қасам ичган юртга сен олиб кирасан+. Мен сен билан бирга бўламан»,— деди.
24 Мусо бу Қонуннинг сўзларини китобга тўлиқ ёзиб бўлиши биланоқ+, 25 Яҳованинг аҳд сандиғини кўтариб юрадиган левиларга қуйидагиларни буюрди: 26 «Ушбу Қонун китобини+ олиб, Тангрингиз Яҳованинг аҳд сандиғи ёнига қўйинглар+. У ўша ерда сизларга қарши Худонинг гувоҳи бўлиб хизмат қилади. 27 Чунки мен сизларнинг қўзғолончи+ ва ўжар* эканингизни+ яхши биламан. Ҳали тириклигимда Яҳовага қарши чиққан экансиз, ўлимимдан кейин бундан ҳам баттарроғини қиладиганга ўхшайсизлар! 28 Қабила оқсоқоллари ва бошлиқларингизнинг ҳаммасини чақиринглар. Уларнинг олдида мен бу сўзларнинг барини айтиб, осмондаги ва ердагиларни уларга қарши гувоҳликка чақираман+. 29 Чунки ўлимимдан кейин, мен сизларга буюрган йўлдан оғиб, разиллик қилишингизни аниқ биламан+. Ўшанда албатта офатга дучор бўласизлар+, чунки Яҳованинг назарида ёмонликлар қилиб, қўлларингизнинг иши билан Уни ранжитасизлар».
30 Мусо бу қўшиқнинг сўзларини бутун Исроил жамоати эшитсин дея, бошидан охиригача баён этди+: