Ишаё
51 Эй, одилликка интилувчилар,
Эй, Яҳовани изловчилар, менга қулоқ солинг!
Ўзингиз йўнилиб олинган қояга,
Ўзингиз қазиб олинган чуқурликка қаранг.
2 Отангиз Иброҳимга,
Сизни дунёга келтирган Сорага+ қаранг.
3 Яҳова Сионни юпатади+,
Бутун харобаларига тасалли беради+.
Унинг саҳросини Адан+ каби,
Дашту биёбонларини Яҳованинг боғи каби қилади+.
У ер шод-хуррамликка, қувончга тўлади,
Шукронаю қўшиқлар садоси янграйди+.
4 Эй халқим, Менга диққат қил.
Эй миллатим+, Менга қулоқ сол.
5 Ҳаққониятимни ўрнатиш вақти+,
Ороллар Менга умид боғлайди+,
Қудратимни кўрсатадиган пайтни кутади.
6 Бошингизни кўтариб осмонга қаранг,
Оёғингиз остидаги ерга назар солинг.
Самолар тутундай тарқаб кетади,
Ер кийим-кечакдай эскиради.
Аҳолиси чивинлардай ўлади.
7 Эй, адолатни билувчилар,
Эй, қонунимни қалбида сақлайдиган халқ+, Мени тингланг!
Ўткинчи инсон ҳақоратларидан қўрқманг,
Унинг таҳқирлари сизни даҳшатга солмасин.
Аммо одиллигим мангу бўлади,
Нажотим насллар оша кўрсатилади»+.
9 Эй, Яҳованинг қўли+, уйғон!
Уйғон, кучга тўл!
Азалдагидай, илгариги насллар давридагидай уйғон.
10 Денгизни, уммонни қуритган Сен эмасмидинг?!+
Тўлов эвазига қутқарилганлар ўтсин дея, денгиз тубидан йўл очган Сен эмасмидинг?!+
11 Яҳова томонидан нажот топганлар қайтади+.
Шодлигу хурсандчиликка тўлади,
Қайғу-алам йўққа чиқади+.
12 «Мен Ўзим сизларга тасалли бераман+.
Нега ўткинчи инсондан,
Ўт-ўландай қуриб йўқ бўладиган одамзоддан қўрқасиз?+
Гўё келиб сени йўқ қилиб юборадигандай,
Кун бўйи зулмкорнинг ғазабидан қўрқдинг.
Қани ўша зулмкорнинг ғазаби?
15 Мен — Тангрингиз Яҳова,
Денгизни жунбишга келтириб, тўлқинларини шовуллатаман+.
Менинг исмим Қўшинлар Сарвари Яҳовадир+.
16 Самоларни ўрнатиб, ернинг пойдеворини солиш+,
Сионга: “Сен Менинг халқимсан”+,— дейиш учун,
Сўзларимни оғзингга соламан,
Сени қўлим билан ҳимоялайман+.
17 Уйғон, эй Қуддус, уйғон! Ўрнингдан тур!+
Сен Яҳованинг қўлидан, Унинг ғазаб косасидан ичдинг.
Сен қадаҳдан ичдинг,
Маст қиладиган косани бўшатдинг+.
18 Туққан ўғилларининг ҳеч бири уни етакламади,
Боқиб катта қилган ўғилларининг ҳеч бири қўлидан тутмади.
19 Иккита нарсага йўлиқдинг.
Ҳолингга ким ачинади?
Ҳалокату талончилик, очлигу қилич!+
Ким сенга тасалли беради?+
20 Ўғилларинг ҳушидан кетди+.
Улар қопқонга тушган қўй сингари
Ҳар бир кўчанинг бурчагида* ётибди.
Улар Яҳованинг ғазабига учраб, Тангрингнинг жазосини тўлалигича олди».
21 Шу боис, шароб ичмай маст бўлган,
Эй, бечора аёл, қулоқ сол!
22 Халқингни ҳимоя қилувчи Аллоҳинг, Раб* Яҳова шундай демоқда:
23 Мен уни сенга зулм ўтказганлар қўлига бераман+,
Ахир улар: “Эгил, устингдан ўтиб кетайлик!” — деган эди.
Шунда сен, улар ўтиб кетиши учун
Орқангни ердай, худди кўчадай қилган эдинг».