Левилар
7 Айб қурбонлиги ҳақидаги қонун қуйидагича+: у ғоят муқаддас қурбонликдир. 2 Улар айб қурбонлигини куйдириладиган қурбонликлар сўйиладиган жойда сўйишсин. Руҳоний унинг қонини+ қурбонгоҳнинг ҳамма томонига сачратиб чиқсин+. 3 Руҳоний унинг бутун ёғини+, жумладан, думбасини, ичакларини қоплаб турган ёғни, 4 иккита буйрагини ва уларни қоплаб турган ёғни, яъни сонларининг ёнидаги ёғни олиб келсин. Шунингдек, у буйраклар билан бирга жигардаги ёғни ажратиб олсин+. 5 Руҳоний уларни Яҳовага аталган куйдириладиган назр сифатида қурбонгоҳда куйдиради+. Бу — айб қурбонлигидир. 6 Уни, руҳоний бўлган эркакларнинг ҳаммаси муқаддас жойда есин+. Чунки бу ғоят муқаддасдир+. 7 Гуноҳ қурбонлигига тааллуқли қонун, айб қурбонлигига ҳам тааллуқлидир. Бу қурбонлик, у орқали гуноҳни ювадиган руҳонийга тегишли+.
8 Руҳоний бирор кишининг куйдириладиган қурбонлигини келтирса, бу қурбонликнинг териси+ руҳонийга тегишли бўлсин.
9 Тандир ёки қозонда ёки товада пишириладиган ҳар қандай дон назри+, уни келтирган руҳонийга тегишли бўлсин. Бу назр руҳонийники бўлсин+. 10 Аммо мой қўшилган+ ёки қўшилмаган+ ҳар қандай дон назри Ҳоруннинг ўғилларига тегишли бўлиб, ҳар бирига тенг миқдорда берилсин.
11 Яҳовага аталган тинчлик қурбонлиги+ борасидаги қонун қуйидагичадир: 12 агар кимдир тинчлик қурбонлигини миннатдорчилик сифатида+ олиб келса, шукрона қурбонлиги билан бирга мой қўшилган ҳалқа шаклидаги хамиртурушсиз нонлар, устига мой суртилган лочиралар ва олий навли ундан ичига мой қўшиб, яхшилаб аралаштириб тайёрланган ҳалқа шаклидаги нонларни келтирсин. 13 У ўзининг назрини, шукрона қурбонлиги сифатида келтирган тинчлик қурбонликлари ва хамиртуруш қўшилган ҳалқа шаклидаги нонлар билан бирга олиб келсин. 14 Назрларининг ҳар биридан муқаддас улуш сифатида Яҳовага биттадан олиб келсин. Бу, тинчлик қурбонликларининг қонини қурбонгоҳга сачратадиган руҳонийга тегишли бўлсин+. 15 Шукрона қурбонлиги сифатида келтирилган тинчлик қурбонликларининг гўшти, келтирилган куни ейилсин. Эрталабгача ундан ҳеч нарса қолдирилмасин+.
16 Борди-ю, унинг қурбонлиги қасам назри+ ёки ихтиёрий назр+ бўлса, қурбонлик олиб келинган куни ейилсин. Ортиб қолганини эртаси куни ҳам еса бўлади. 17 Лекин қурбонлик гўшти учинчи кунгача қолса, ўтда ёндирилсин+. 18 Агар тинчлик қурбонлигининг гўшти учинчи куни ҳам ейилса, унинг қурбонлиги Худога маъқул келмайди ва ҳисобга ўтмайди. Бу қурбонлик жирканч нарса бўлиб, уни еган киши қилган гуноҳи учун жавоб беради+. 19 Нопок нарсага теккан гўштни еб бўлмайди, уни ўтда ёндириш керак. Тоза гўштни эса, ҳар қандай тоза одам ея олади.
20 Агар нопок одам Яҳовага аталган тинчлик қурбонлигининг гўштини еса, у халқи орасидан йўқ қилинсин+. 21 Борди-ю, қайсидир киши инсоннинг бирор нопоклигига+ ёки нопок ҳайвонга+ ёки ҳар қандай нопок жирканч нарсага+ тегиб, Яҳовага аталган тинчлик қурбонлигининг гўштидан еса, у халқи орасидан йўқ қилинсин”».
22 Яҳова сўзида давом этиб, Мусога шундай деди: 23 «Исроил халқига бундай деб айт: “Буқа, ёш қўчқор ёки таканинг ёғини еманглар+. 24 Ўлган ҳайвоннинг ёғи ва йиртқич ҳайвон ғажиб ташлаган ҳайвоннинг ёғини бошқа турли мақсадларда ишлатса бўлади, лекин асло еб бўлмайди+. 25 Кимки Яҳовага атаб оловда куйдириладиган назр сифатида келтирилган ҳайвоннинг ёғини еса, халқи орасидан йўқ қилинсин.
26 Қаерда яшаманглар, қушларнинг ҳам, жониворларнинг ҳам қонини истеъмол қилманглар+. 27 Қон истеъмол қилган ҳар қандай киши халқи орасидан йўқ қилинсин”+».
28 Яҳова Мусога яна қуйидагиларни айтди: 29 «Исроил халқига бундай деб айт: “Яҳовага атаб тинчлик қурбонлигини олиб келган киши тинчлик қурбонлигининг бир қисмини Яҳовага берсин+. 30 У ўз қўли билан қурбонликнинг ёғи+ билан тўшини Яҳовага атаб оловда куйдириладиган назр сифатида олиб келсин ва уни Яҳованинг олдида силкитиладиган назр сифатида силкитсин+. 31 Руҳоний ёғни қурбонгоҳда куйдирсин+. Тўш эса Ҳорун билан унинг ўғилларига тегишли бўлсин+.
32 Тинчлик қурбонлигининг ўнг сонини муқаддас улуш сифатида руҳонийга беринглар+. 33 Ҳоруннинг ўғиллари орасидан ким тинчлик қурбонликларининг қони билан ёғини Худога тақдим этса, қурбонликнинг ўнг сони ўшанинг улуши бўлади+. 34 Чунки Мен, тинчлик қурбонликларидан силкитиладиган назр сифатида олиб келинган тўшни ҳамда муқаддас улуш қилиб келтирилган сонни Исроил халқидан олиб, руҳоний бўлмиш Ҳорун билан унинг ўғилларига бераман. Бу — Исроил халқи учун асрлар оша қоида+.
35 Бу — Яҳовага атаб оловда куйдириладиган қурбонликлар орасидан Ҳорун билан унинг ўғилларига ажратилган руҳонийлик улуши. Бу улуш, улар Яҳовага руҳоний бўлиб хизмат қилишга тайинланган куни берилган+. 36 Яҳова Исроил халқига бу улушни уларга беришни, уларни руҳоний этиб тайинлаган куни буюрган+. Бу — асрлар оша, авлоддан авлодга ўтадиган амр”».
37 Куйдириладиган қурбонлик+, дон назри+, гуноҳ қурбонлиги+, айб қурбонлиги+, руҳонийлик хизматига тайинланганда келтириладиган қурбонлик+ ва тинчлик қурбонлигига+ тааллуқли қонун шудир. 38 Бу қонунни Яҳова Мусога Синай тоғида+, у Синай саҳросида Исроил халқига Яҳовага атаб қурбонликлар келтиришни буюрган куни берган+.