Нахимиё
7 Девор қайта тиклангач+, эшикларни ўрнатиб+, дарвозабон+, қўшиқчи+ ва левиларни+ тайинладим. 2 Қуддусни бошқариш учун биродарим Хонинни+ ҳамда Қалъага+ жавобгар Ханониёни тайинладим. Сабаби, у ниҳоятда ишончли ва бошқаларга қараганда ҳақ Тангридан кўпроқ қўрқадиган киши эди+. 3 Мен уларга: «Қуёш чиқиб қиздирмагунча Қуддус дарвозалари очилмасин. Дарвозабонлар кечаси қоровуллик қилган пайтда дарвозалар ёпилиб, қулфланган бўлсин. Қолаверса, Қуддус аҳолиси орасидан қоровуллар тайинланглар. Улардан баъзиларини муайян жойларни қўриқлашга, бошқаларини ўз уйларининг рўпарасига қоровул қилиб қўйинглар»,— деб айтдим. 4 Ўша пайтда шаҳар кенг ва катта эди. Аҳолиси эса кам+, уйлар ҳали қуриб битказилмаган эди.
5 Шу боис, асилзодалар, бош назоратчилар ва қолган халқни йиғиш ҳамда уларнинг насабномасини+ тузиш кераклигини Худо дилимга солди. Шунда мен биринчи бўлиб қайтиб келганларнинг насабномасини топдим. У ерда қуйидагилар ёзилган эди:
6 «Бобил шоҳи Навуходоносор*+ Бобилга сургун қилган+ вилоят аҳолиси кейинчалик сургундан Қуддусга ва Яҳудога, ҳар бири ўз она шаҳрига қайтди+. 7 Улар Зарубабел+, Ешува+, Нахимиё, Озариё*, Рамиё*, Нахамонах, Мордахай, Билшон, Мисперет*, Биғвай, Нихум* ва Банах билан бирга қайтиб келишди.
Исроил эркаклари сонига қуйидагилар киради+: 8 Парўшнинг ўғиллари 2 172 киши; 9 Шафатиёнинг ўғиллари 372 киши; 10 Орахнинг+ ўғиллари 652 киши; 11 Ешува билан Йўабнинг+ ўғиллари ичидан Пахатмўабнинг ўғиллари+ 2 818 киши; 12 Эламнинг ўғиллари+ 1 254 киши; 13 Заттунинг ўғиллари 845 киши; 14 Заккайнинг ўғиллари 760 киши; 15 Биннуйнинг ўғиллари 648 киши; 16 Бўвайнинг ўғиллари 628 киши; 17 Озгаднинг ўғиллари 2 322 киши; 18 Одонихамнинг ўғиллари 667 киши; 19 Биғвайнинг ўғиллари 2 067 киши; 20 Адиннинг ўғиллари 655 киши; 21 Ҳизқиё хонадонидан Отернинг ўғиллари 98 киши; 22 Хашумнинг ўғиллари 328 киши; 23 Безайнинг ўғиллари 324 киши; 24 Хорифнинг ўғиллари 112 киши; 25 Гивоннинг+ ўғиллари 95 киши; 26 Байтлаҳм ва Натуфо аҳолиси 188 киши; 27 Онотўт+ аҳолиси 128 киши; 28 Байт-Озмобит аҳолиси 42 киши; 29 Хират-Ёрим+, Хафира ва Берўт+ аҳолиси 743 киши; 30 Рама ва Ғибо+ аҳолиси 621 киши; 31 Михмаш+ аҳолиси 122 киши; 32 Байтил+ ва Ай+ аҳолиси 123 киши; 33 бошқа Наво аҳолиси 52 киши; 34 бошқа Эламнинг ўғиллари 1 254 киши; 35 Харимнинг ўғиллари 320 киши; 36 Ерихо аҳолиси 345 киши; 37 Лўд, Ҳодид ва Онў+ аҳолиси 721 киши; 38 Сано аҳолиси 3 930 киши.
39 Руҳонийлар+: Ешува хонадонидан Ёдаёнинг ўғиллари 973 киши; 40 Иммарнинг ўғиллари 1 052 киши; 41 Пашхурнинг ўғиллари+ 1 247 киши; 42 Харимнинг+ ўғиллари 1 017 киши.
43 Левилар+: Хўдавонинг ўғиллари ичидан Кадмил+ хонадонидан Ешуванинг ўғиллари 74 киши. 44 Қўшиқчилар+: Осифнинг+ ўғиллари 148 киши. 45 Дарвозабонлар+: Шаллумнинг ўғиллари, Отернинг ўғиллари, Талмўннинг ўғиллари, Оққувнинг+ ўғиллари, Хатитанинг ўғиллари, Шўвайнинг ўғиллари 138 киши.
46 Маъбад хизматчилари*+: Зихонинг ўғиллари, Хасуфанинг ўғиллари, Таббайўтнинг ўғиллари, 47 Керошнинг ўғиллари, Сиёнинг* ўғиллари, Падўннинг ўғиллари, 48 Лавоннинг ўғиллари, Хагаванинг ўғиллари, Шалмайнинг ўғиллари, 49 Ханоннинг ўғиллари, Гиддолнинг ўғиллари, Гахарнинг ўғиллари, 50 Раёнинг ўғиллари, Ратаннинг ўғиллари, Накудонинг ўғиллари, 51 Ғаззомнинг ўғиллари, Уззанинг ўғиллари, Посиёхнинг ўғиллари, 52 Бесайнинг ўғиллари, Мунимнинг ўғиллари, Нафушесимнинг* ўғиллари, 53 Бобуҳнинг ўғиллари, Хакуфанинг ўғиллари, Хорхурнинг ўғиллари, 54 Базулатнинг* ўғиллари, Махидонинг ўғиллари, Харшанинг ўғиллари, 55 Боркиснинг ўғиллари, Сисаронинг ўғиллари, Тамахнинг ўғиллари, 56 Назиёнинг ўғиллари, Хатифанинг ўғиллари.
57 Сулаймон хизматкорларининг ўғиллари+: Сўтайнинг ўғиллари, Сўфаратнинг ўғиллари, Паридахнинг* ўғиллари, 58 Ялохнинг ўғиллари, Дархуннинг ўғиллари, Гиддолнинг ўғиллари, 59 Шафатиёнинг ўғиллари, Хаттилнинг ўғиллари, Пахарат-Ҳаззавойимнинг ўғиллари, Омоннинг* ўғиллари. 60 Маъбад хизматчилари+ ва Сулаймон хизматкорларининг ўғиллари жами бўлиб 392 киши.
61 Тел-Малахдан, Тел-Харшадан, Харубдан, Адондан ва Иммардан келган, лекин кимнинг хонадонига тегишли эканини, келиб чиқиши Исроилдан эканини тасдиқлай олмаганлар қуйидагилар+: 62 Далоёнинг ўғиллари, Тўвиёнинг ўғиллари, Накудонинг ўғиллари 642 киши. 63 Руҳонийлар: Хаваёнинг ўғиллари, Хаккўзнинг+ ўғиллари, гиладлик Борзулайнинг+ қизларига уйланиб, уларнинг исмлари билан аталиб қолган Борзулайнинг ўғиллари. 64 Улар ўзларининг келиб чиқишини тасдиқлаш учун насабномадан аждодларининг исмларини излашди, лекин улар топилмади. Шу боис, улар руҳоний бўлишга лаёқатсиз бўлиб қолишди*+. 65 Шунинг учун ҳоким*+ уларга, урим ва туммим*+ орқали масалани ҳал қиладиган руҳоний пайдо бўлмагунча, энг муқаддас назрлардан тановул қилмайсизлар+, деб айтган.
66 Бутун жамоат ҳаммаси бўлиб 42 360 кишидан иборат эди+. 67 Бундан ташқари 7 337 нафар қул ва чўри+ ҳамда 245 нафар эркак ва аёл қўшиқчи бор эди+. 68 Уларнинг 736 та оти, 245 та хачири, 69 шунингдек, 435 та туяси ва 6 720 та эшаги бор эди.
70 Хонадонлар бошларидан баъзилари иш учун эҳсонлар қилишди+. Ҳоким хазинага 1 000 олтин драхма*, 50 та тоғора ва руҳонийлар учун 530 та узун кийим берди+. 71 Айрим хонадонлар бошлари эса хазинага 20 000 олтин драхма ва 2 200 кумуш мина* беришди. 72 Қолган халқ 20 000 олтин драхма, 2 000 кумуш мина ва руҳонийлар учун 67 та узун кийим берди.
73 Руҳонийлар, левилар, дарвозабонлар, қўшиқчилар+, халқ орасидан айримлар, маъбад хизматчилари ва барча исроилликлар ўз шаҳарларига бориб жойлашишди+. Еттинчи ойдан бошлаб+, исроилликлар ўз шаҳарларида яшай бошладилар»+.