Чиқиш
29 Менга руҳоний бўлиб хизмат қилишлари учун уларни муқаддас қил. Бунинг учун ёш буқани, иккита нуқсонсиз қўчқорни+, 2 хамиртурушсиз нонни, мой қўшилган ҳалқа шаклидаги хамиртурушсиз нонларни, устига мой суртилган лочираларни ол+. Нонларни олий навли буғдой унидан тайёрлаб, 3 саватга сол ва саватга солинган ҳолда олиб кел+. Шунингдек, буқа ва иккита қўчқорни ҳам олиб кел.
4 Ҳорун ва унинг ўғилларини учрашув чодири кираверишига олиб кел+ ва уларга ювиниб олишни буюр+. 5 Сўнг кийимларни олиб+, Ҳорунга узун кийимни, эфоднинг камзулини, эфодни, кўкракпечни кийдир ва белда маҳкам туриши учун эфоднинг тўқима белбоғини боғла+. 6 Бошига салла ўраб, бағишланганини кўрсатувчи муқаддас белгини саллага боғлаб қўй+. 7 Муқаддас мойни олгин-да+ Ҳоруннинг бошига қуйиб, уни мойла+.
8 Кейин унинг ўғилларини олиб келиб, узун кийимларни кийдир+, 9 Ҳорун ва ўғилларининг белига белбоғни боғла, уларнинг бош кийимини кийдир. Руҳонийлик хизмати уларга тегишли бўлади. Бу асрлар оша қоидадир+. Руҳоний бўлиб хизмат қилишлари учун Ҳорун ва унинг ўғилларини вазифага ана шундай тайинла+.
10 Буқани учрашув чодири олдига олиб кел ва Ҳорун билан ўғиллари буқанинг бошига қўлларини қўйишсин+. 11 Буқани учрашув чодири кираверишида, Яҳованинг олдида сўй+. 12 Бармоғингни буқа қонига ботириб, қурбонгоҳнинг шохларига томиз+. Қолган қоннинг ҳаммасини қурбонгоҳнинг ёнбошига тўк+. 13 Кейин ичакларини қоплаб турган ҳамма ёғни+, жигар устидаги ёғни, иккита буйрагини ва уларни қоплаб турган ёғни олиб, қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун уларни куйдир+. 14 Буқанинг гўштини, терисини ва гўнгини қароргоҳ ташқарисида куйдир. Бу — гуноҳ қурбонлиги.
15 Сўнг битта қўчқорни ол. Ҳорун билан ўғиллари қўлларини қўчқорнинг бошига қўйишсин+. 16 Қўчқорни сўйиб қонини олгин-да, қурбонгоҳнинг ҳамма томонига сачратиб чиқ+. 17 Қўчқорнинг танасини бўлак-бўлак қилиб чиқ. Ичакларини ҳамда почаларини юв+. Кейин бўлак-бўлак қилинган қисмларини почасидан тортиб калласигача бир-бирига қарама-қарши қилиб қўй. 18 Қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун қўчқорни бутунлайин қурбонгоҳда куйдир. Бу — Яҳовага атаб куйдириладиган, хуш* ҳидли қурбонлик+. Бу — Яҳова учун оловда куйдириладиган назр.
19 Сўнг иккинчи қўчқорни ол. Ҳорун билан ўғиллари қўлларини қўчқорнинг бошига қўйишсин+. 20 Қўчқорни сўй ва қонидан бир оз олиб, Ҳорун ва ўғилларининг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўлининг бош бармоғига, ўнг оёғининг бош бармоғига сурт. Шунингдек, қурбонгоҳнинг ҳамма тарафига қонни сачратиб чиқ. 21 Кейин қурбонгоҳ устидаги қондан ва муқаддас мойдан олиб+, Ҳорунга ва унинг кийимларига, ўғилларига ва уларнинг кийимларига сачрат. Шунда Ҳорун ва унинг кийимлари, ўғиллари ва уларнинг кийимлари муқаддас бўлади+.
22 Сўнг қўчқорнинг ёғини, думбасини, ичакларини қоплаб турган ёғни, жигар устидаги ёғни, иккала буйрагини ва уларнинг устидаги ёғни+ ва ўнг сонини ол. Чунки бу руҳонийлик хизматига тайинлаш учун қурбон қилинадиган қўчқордир+. 23 Шунингдек, Яҳованинг олдидаги саватга солинган хамиртурушсиз нонлардан — хамиртурушсиз гардиш нонни, мой қўшилган ҳалқа шаклидаги нонни ва лочирани ол. 24 Буларнинг ҳаммасини Ҳорун билан ўғилларининг қўлига тутқаз ва Яҳованинг олдида силкитиладиган назр сифатида силкит. 25 Кейин уларнинг қўлидан бу нарсаларни олиб, куйдириладиган қурбонлик билан бирга Яҳовага атаб куйдириладиган, хуш ҳидли қурбонлик сифатида қурбонгоҳда куйдир. Бу — Яҳова учун оловда куйдириладиган назр.
26 Сўнг Ҳорунни руҳонийлик хизматига тайинлаш учун қурбон қилинган қўчқор тўшини олиб+, уни Яҳованинг олдида силкитиладиган назр сингари силкит. Бу, сенинг улушинг бўлади. 27 Ҳорун ва ўғилларини руҳонийлик хизматига тайинлаш учун қурбон қилинган қўчқорнинг бўлакланган қисмларини — силкитилган назр тўшини ҳамда силкитилган муқаддас улуш сонини муқаддас қил+. 28 Бу, Ҳорун ва унинг ўғиллари учун асрлар оша қоида бўлиб, Исроил ўғиллари унга риоя қилиши керак. Чунки бу — муқаддас улуш. Бу, Исроил ўғиллари томонидан берилган муқаддас улуш бўлади+. Ушбу муқаддас улуш Яҳовага атаб келтирилган тинчлик қурбонликларидан олинади+.
29 Ҳорунга тегишли муқаддас кийимларни+ ундан кейин ўғиллари кийишади+. Бунинг учун улар мойланиб, руҳонийлик хизматига тайинланиши керак. 30 Ўғилларидан қайси бири унинг ўрнига тайинланса ва муқаддас жойда хизмат қилиш учун учрашув чодирига кирса, у етти кун шу кийимларни кийиб юради+.
31 Руҳонийлик хизматига тайинлаш учун қурбон қилинган қўчқор гўштини олиб, муқаддас жойда қайнат+. 32 Ҳорун билан ўғиллари қўчқор гўштидан ва сават ичидаги нондан учрашув чодири кираверишида тановул қилишади+. 33 Уларни муқаддас қилиб, руҳонийлик хизматига тайинлаш учун гуноҳларидан фориғ қиладиган назрни ейишсин. Назр муқаддас бўлгани учун ейишга ҳаққи бўлмаган киши* ундан тановул қилмасин+. 34 Қурбонликка келтирилган қўчқор гўшти ҳамда нон эрталабгача қолса, уларни оловда куйдир+. Назр муқаддас бўлгани учун ейилмаслиги керак.
35 Сенга нимаики буюрган бўлсам, Ҳорун билан ўғилларига шундай қил. Уларни руҳонийлик хизматига тайинлаш учун сенга етти кун керак бўлади+. 36 Гуноҳ ювилиши учун ҳар куни буқани гуноҳ қурбонлиги қилиб келтир. Қурбонгоҳни гуноҳдан фориғ этиш мақсадида уни покла. Уни муқаддас қилиш учун унга мой сурт+. 37 Қурбонгоҳни гуноҳдан фориғ этиш учун сенга етти кун керак бўлади. У энг муқаддас қурбонгоҳ бўлиши учун уни муқаддас қил+. Қурбонгоҳга қўл теккизган киши муқаддас бўлади.
38 Қурбонгоҳда қуйидаги нарсаларни бахшида қил: ҳар куни мунтазам равишда+ иккита бир яшар қўчқорни. 39 Битта ёш қўчқорни эрталаб, иккинчисини оқшом* пайти қурбон қил+. 40 Биринчи ёш қўчқор билан бирга эфанинг* ўндан бир қисмига тенг олий навли ун келтирилсин. У чорак хин* зайтун мойи билан аралаштирилган бўлсин. Шунингдек, ичимлик назри учун чорак хин шароб келтирилсин. 41 Иккинчи ёш қўчқорни оқшом пайти қурбонликка келтирасан. Қўчқор билан бирга эрталабгидек худди шунча дон назри ва ичимлик назрлари келтирасан. Буларни Яҳовага атаб куйдириладиган хуш ҳидли назр сифатида қурбонликка келтирасан. 42 Бу, Яҳованинг олдида, учрашув чодири кираверишида — Мен Ўзимни зоҳир қилиб, сен билан гаплашадиган жойда+ мунтазам равишда авлодларинг оша келтириладиган, куйдириладиган қурбонлик бўлсин.
43 Мен ўша ерда Исроил ўғилларига Ўзимни зоҳир қиламан ва у жой Менинг улуғворлигим билан муқаддас бўлади+. 44 Мен учрашув чодирини ва қурбонгоҳни муқаддас қиламан. Менга руҳоний бўлиб хизмат қилишлари учун Ҳорун билан ўғилларини ҳам муқаддас қиламан+. 45 Мен Исроил халқи орасида яшаб, уларнинг Худоси бўламан+. 46 Уларнинг орасида яшаш учун, уларни Миср юртидан олиб чиққан Тангриси Яҳова эканимни ўшанда билиб олишади+. Мен уларнинг Худоси Яҳоваман.