Чиқиш
12 Яҳова Миср юртида Мусо билан Ҳорунга қуйидагиларни айтди: 2 «Бу ой сизлар учун йилнинг биринчи ойи бўлади+. 3 Бутун Исроил жамоасига мана бундай деб айтинглар: “Шу ойнинг ўнинчи куни улар ўз оиласи учун битта қўйни+ танлаб олсин, ҳар бир хонадонга битта қўй танлансин. 4 Борди-ю, битта қўй оилага кўплик қилса, унда оила боши ён қўшниси билан киши сонини инобатга олган ҳолда келишиб, қўйни қўшниси билан бирга ўзининг уйида есин. Одам сони, битта қўйни неча киши ея олса, шунга яраша бўлсин. 5 Жонлиқ нуқсонсиз+, бир яшар қўчқор бўлсин. Уни ёш қўчқорлар ёки такалар орасидан танлаб олишингиз мумкин. 6 Жонлиқни шу ойнинг 14- кунигача+ боқинглар ва Исроил жамоасидаги ҳар бир оила уни оқшом* пайти сўйсин+. 7 Улар жонлиқ қонидан олиб, унинг гўшти ейиладиган хонадон эшигининг икки ёндорига ва тепа тахтасига сачратишсин+.
8 Гўштни ўша кечасиёқ ейишлари керак+. Уни оловда пишириб, хамиртурушсиз нон+ ва тахир ўтлар билан тановул қилишсин+. 9 Гўштни хом ёки сувда қайнатилган ҳолда тановул қилишмасин. Жонлиқнинг калла-почалари ҳамда ички аъзолари гўшти билан бирга оловда пиширилиши лозим. 10 Эрталабгача ҳеч нарса қолмаслиги керак. Агар эрталабгача ортиб қолса, ортганини оловда куйдиринглар+. 11 Уни еяётганда белбоғингизни боғлаб, сандалларингизни кийиб, таёғингизни қўлингизга олинглар. Уни шошилиб енглар. Бу — Яҳованинг Фисиҳ* қурбонлиги. 12 Ўша кеча Мен Миср юртини оралаб ўтаман, Миср юртидаги одамларнинг тўнғичидан тортиб жониворнинг биринчи боласигача — ҳаммасини қириб ташлайман+. Мисрнинг барча худоларини ҳукм қиламан+. Мен Яҳоваман. 13 Эшик ёндорларидаги қон уйларингизга қўйилган белги бўлиб хизмат қилади. Мен қонни кўриб, сизларни четлаб ўтаман ва Миср юртини жазолаганимда, ҳалокатли офат сизларга зарар етказмайди+.
14 Бу кунни эслаб туринглар. Уни авлоддан авлодга Яҳовага аталган байрам сифатида нишонланглар. Бу байрамни нишонлаш сизлар учун асрлар оша қоида бўлсин. 15 Етти кун хамиртурушсиз нон енглар+. Биринчи куни хамиртурушни уйларингиздан йўқотинглар. Чунки етти кун ичида ачитилган нарсани еган инсон Исроил ичидан йўқ қилинади. 16 Биринчи куни муқаддас йиғин ўтказинглар ва еттинчи кун ҳам яна бир бор муқаддас йиғин ўтказинглар. Шу кунлари ҳеч қандай иш қилинмасин+. Ҳар бир киши овқатланиши учун таом тайёрланиши керак, холос.
17 Хамиртурушсиз нон байрамини* ҳам нишонланглар+. Чунки шу куни Мен сон-саноқсиз халқингизни* Миср юртидан олиб чиқаман. Бу байрамни авлодлар оша нишонланглар. У сизлар учун асрлар давомида қоида бўлсин. 18 Биринчи ойнинг 14- куни оқшомдан бошлаб, ойнинг 21- куни оқшомгача хамиртурушсиз нон енглар+. 19 Етти кун давомида уйларингизда хамиртуруш сақламанглар. Кимки ачитилган нарсани еса, у мусофирми ёки Исроил наслидан бўладими+, Исроил жамоаси орасидан йўқ қилинади+. 20 Ачитқи қўшилган ҳеч қандай нарсани еманглар. Қаерда яшасангиз ҳам, хамиртурушсиз нон енглар”».
21 Мусо дарҳол Исроил оқсоқолларини чақириб+, уларга шундай деди: «Ҳар бирингиз бориб ўз оилангиз учун ёш қўчқорлар ёки такаларни танлаб олиб, Фисиҳ қурбонлигини сўйинглар. 22 Кейин бир тутам иссопни* олинглар-да, идишдаги қонга ботириб, эшикнинг тепа тахтаси ва икки ёндорига сачратинглар. Эрталабгача ҳеч бирингиз остона ҳатлаб уйингиздан ташқарига чиқманг. 23 Яҳова мисрликларни жазолаш учун уларнинг юртини оралаб ўтганда, эшикнинг тепа тахтаси ҳамда икки ёндоридаги қонни кўриб, эшик олдидан ўтиб кетади. Ўлим офати уйларингизга киришига Яҳова йўл қўймайди+.
24 Сизлар ва ўғилларингиз учун асрдан-асрга қоида бўладиган бу тадбирга риоя қилинглар+. 25 Яҳова сизларга бераман, деб айтган юртга кирганингизда унга риоя қилинглар+. 26 Фарзандларингиз сизлардан: “Бу байрам нимани билдиради?”+ — деб сўрашганида, 27 сизлар: “Бу — Яҳованинг Фисиҳ қурбонлиги. У мисрликларни жазолаганида, Мисрдаги Исроил халқини четлаб ўтиб, хонадонларимизни асраб қолган”,— деб айтинглар».
Шунда халқ мук тушиб таъзим қилди. 28 Бундан кейин Исроил ўғиллари бориб, Яҳова Мусо билан Ҳорунга амр этганларни бажаришди+. Улар айнан айтилганидай қилишди.
29 Ярим тунда Миср юртидаги ҳар бир тўнғич — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғичидан тортиб, зиндонда ётган кишининг тўнғичигача, ҳар бир чорванинг биринчи боласини Яҳова нобуд қилди+. 30 Ярим кечаси фиръавн, унинг ҳамма хизматкорлари ва барча мисрликлар ўринларидан туришди. Мисрликлар орасида кучли дод-фарёд кўтарилди, чунки одам ўлмаган хонадоннинг ўзи йўқ эди+. 31 Тунда фиръавн зудлик билан Мусо ва Ҳорунни чақиртириб+, шундай деди: «Йўқолинглар, икковинг ҳам, бошқа исроилликлар ҳам халқимнинг орасидан чиқиб кетинглар. Боринглар, ўзларингиз айтгандек Яҳовага хизмат қилинглар+. 32 Ўзларингиз айтгандек молларингизни ҳам олиб кетинглар+. Фақат мен учун Худодан барака тиланглар».
33 Мамлакатни тезроқ тарк этишсин, дея мисрликлар ҳам халқни шошилтира бошлашди+, чунки улар: «Ҳаммамиз ўлиб кетамиз!» — дейишарди+. 34 Исроил халқи ачитқи қўшилмаган хамир солинган тоғораларни кийимларига ўраб, елкаларида кўтариб кетишди. 35 Исроил халқи Мусонинг айтганига биноан йўл тутди: улар мисрликлардан кумуш ва олтин буюмлар ҳамда кийим-кечак сўраб олишди+. 36 Яҳова шундай қилдики, мисрликлар Унинг халқига илтифот кўрсатишди, шунинг учун Исроил халқи нимаики сўраган бўлса, мисрликлар уларга беришди. Шу тариқа улар мисрликларни талон-торож қилишди+.
37 Сўнг Исроил халқи Рамзесдан+ чиқиб Сухўтга+ йўл олди. Болаларни ҳисобламаганда тахминан 600 000 эркак киши пиёда йўлга чиқди+. 38 Улар билан бирга турли инсонлардан иборат оломон*+ ҳам йўлга чиқди. Улар ўзлари билан ниҳоятда кўп чорвани, қўй-эчкилару қорамолларни ҳам олиб кетишди. 39 Исроил ўғиллари Мисрдан олиб чиққан хамиртуруш қўшилмаган хамирдан ўзлари учун патир ёпа бошладилар. Уларни Мисрдан шошилинч ҳолда ҳайдаб чиқаришгани боис, ўзлари учун ҳеч қандай озиқ-овқат тайёрлашга улгурмай, фақат ачитқи қўшилмаган хамирни олишди+.
40 Мисрда яшаган Исроил ўғиллари+, у ерда 430 йил умр кечиришди+. 41 Ўша 430- йилнинг охирида, ўша куннинг ўзидаёқ, Яҳованинг сон-саноқсиз халқи Миср юртидан чиқиб кетди. 42 Яҳова уларни Миср юртидан олиб чиққани учун, улар бу кеча Унинг шарафига атаб байрам уюштиришади. Яҳованинг шарафига аталган ушбу байрамни, бутун Исроил халқи авлодлар оша нишонлаши керак+.
43 Сўнг Яҳова Мусо билан Ҳорунга деди: «Фисиҳга тегишли қоида қуйидагичадир: ўзга халқдан бўлган ҳеч бир киши Фисиҳ таомидан емасин+. 44 Агар кимнингдир пулга сотиб олинган қули бор бўлса, уни суннат қилсин+. Шундан кейингина у ҳам таомдан ейиши мумкин. 45 Келгинди ва ёлланма ишчи ундан емаслиги керак. 46 Таом уйда ейилсин, гўшт уйдан ташқарига олиб чиқилмасин. Жонлиқнинг бирорта ҳам суягини синдирманглар+. 47 Исроилнинг бутун жамоаси байрамни нишонласин. 48 Агар сиз билан мусофир яшаётган бўлса ва у Яҳованинг шарафига аталган Фисиҳ байрамини нишонлашни истаса, хонадонидаги ҳар бир эркак суннат қилинсин. Шундан кейингина у байрамни нишонлаши мумкин ва у Исроил наслидан келиб чиққан одам каби бўлади. Суннат қилинмаган ҳеч бир эркак уни емасин+. 49 Исроил наслидан келиб чиққан одам учун ҳам, ораларингизда яшаётган мусофир учун ҳам қонун биттадир»+.
50 Бутун Исроил халқи Яҳова Мусо билан Ҳорунга амр этганларни бажарди. Улар айнан айтилганидай қилишди. 51 Ўша куниёқ Яҳова бутун Исроил халқини* Миср юртидан олиб чиқди.