Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Мут-лаббен*. Довуд саноси.
א [Алеф]*
9 Эй Яҳова, Сени бутун қалбим билан мадҳ этаман,
Барча ажойиб ишларинг+ ҳақида гапираман.
2 Сен ила қувониб, шодланаман,
Исмингга атаб мадҳлар куйлайман, эй Тангри Таоло!+
ב [Бет]
3 Душманларим орқага чекинганда+,
Олдингда қоқилиб, йўқ бўлиб кетади.
4 Зеро, Сен масаламни адолат ила ҳал қиласан,
Тахтингда одил ҳукм чиқариш учун ўтирибсан+.
ג [Гимел]
5 Сен халқларни ҳукм қилиб+, ёвузларни йўқ қилдинг,
Уларнинг номини абадулабад ўчириб ташладинг.
6 Душманлар тоабад йўқ бўлиб кетди,
Сен уларнинг шаҳарларини харобага айлантирдинг,
Энди улар асло ёдга олинмайди+.
ה [Хе]
ו [Вав]
ז [Зайин]
11 Сионда маскан қурган Яҳовага мадҳлар куйланглар,
Халқлар орасида Унинг ишларини маълум қилинглар+.
12 Мазлумларнинг қони учун ўч олувчи Аллоҳ, уларни унутмайди+,
Уларнинг ёрдам сўраб қилган ноласини эсдан чиқармайди+.
ח [Хет]
13 Илтифот кўрсат, эй Яҳова! Мендан нафратланганлар зулмига назар сол,
Ўлим оғзидан мени тортиб оладиган ёлғиз Ўзингсан+.
14 Шу боис, Сион қизи дарвозалари олдида мақтовли ишларингни эълон этаман+,
Нажот бермоқ учун қилган ишларингдан шодланаман+.
ט [Тет]
15 Халқлар ўзлари қазиган чоҳга ўзлари тушди,
Қўйган тўрларига ўзларининг оёқлари илинди+.
16 Яҳова амалга оширган ҳукмлари билан таниқлидир+.
Ёвуз кишини ўз қўллари билан қилган иши тузоққа туширади+.
Хиггайон*. (Села)
י [Йод]
17 Ёвуз одамлар мозорга* чекинади,
Худони унутган барча халқлар борадиган жой ўша ердир.
כ [Каф]
19 Қўзғал, эй Яҳова! Ўткинчи инсон устун келишига йўл қўйма.
Халқлар Сенинг ҳузурингда ҳукм қилинсин+.
20 Уларни даҳшатга сол, эй Яҳова!+
Халқлар шунчаки ўткинчи инсон эканини билиб қўйсин. (Села)