Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Торли асбоблар шеминит* учун созланган. Довуд саноси.
6 Эй Яҳова, ғазаб устида менга танбеҳ берма!
Қаҳринг келиб мени тузатма+.
2 Менга илтифот* кўрсат, эй Яҳова, чунки заифлашиб боряпман.
Менга шифо бер, эй Яҳова+, чунки мени титроқ босяпти.
6 Оҳ-нола қилавериб ғоят чарчадим+,
Туни билан кўз ёш тўкканимдан тўшагим нам бўлди,
Йиғлайверганимдан ётоғим шалаббо бўлди+.
7 Қайғудан кўзларим хиралашди+.
Тинка-мадоримни қуритганлар дастидан кўзларим нурини йўқотди.
8 Эй, ёвузлик қилаётганлар, йўқолинг ҳаммангиз олдимдан!
Чунки Яҳова фарёдимни эшитади+.
9 Илтифот сўраб Яҳовага ёлворганимда У мени тинглайди+,
Яҳова ибодатимга жавоб беради.
10 Ҳамма душманларим уятга қолиб, даҳшатга тушади.
Улар бир лаҳзада шарманда бўлиб, орқага чекинади+.