Қонунлар
33 Ҳақ Тангрининг одами бўлган Мусо ўлими олдидан Исроил ўғилларини дуо қилди+. 2 У бундай деди:
«Яҳова Синайдан келди+,
Уларга Сеирдан нурини сочди.
Унинг улуғворлиги Порон тоғли ҳудудидан ярқиради+,
Унинг ёнида тумонат муқаддас фаришталари*+,
Ўнг тарафида жангчилари бор эди+.
7 Мусо Яҳудони шундай дея дуо қилди+:
«Эй Яҳова, Яҳудонинг+ овозини эшит,
Уни ўз халқининг олдига келтир.
8 Леви ҳақида у бундай деди+:
У билан Марива сувлари олдида беллашгансан+.
9 Леви ўз ота-онаси тўғрисида: “Мен уларга ғамхўрлик қилмаганман”,— деб айтган.
У ҳатто ака-укаларини ҳам тан олмаган+,
Ўз ўғилларига эса бепарво бўлган.
Чунки у Сенинг сўзингни маҳкам ушлаб,
Аҳдингга амал қилган+.
У Сен учун хуш ҳидли тутатқи тутатсин+,
Қурбонгоҳингда бутунлайин куйдириладиган қурбонлик келтирсин+.
11 Эй Яҳова, Унинг қувватини ошир,
Қўлларининг меҳнатидан мамнун эканингни кўрсат.
Ундан нафратланганлар қайтиб тура олмай қолиши учун,
Уларга қарши чиққанларнинг оёқларини* янчиб ташла».
12 Бенямин тўғрисида шундай деб айтди+:
«Яҳованинг азизи, Унинг олдида хавфсизликда яшасин;
Кун бўйи унинг паноҳи остида,
Унинг елкалари ўртасида яшасин».
13 Юсуф ҳақида қуйидагиларни айтди+:
«Яҳова унинг ерига баракасини берсин+.
Осмоннинг сара неъматларини,
Шудринг ва булоқ сувларини+,
14 Қуёш ўстирган сархил нарсаларни,
Ҳар бир ойнинг сара ҳосилини+,
15 Қадимий тоғларнинг* аъло тортиқларини+,
Боқий тепаликларнинг сифатли ҳадяларини,
16 Ернинг сара инъомларию ундаги бор нарсаларни бериб+,
Тиканакли бута орасида зоҳир бўлганнинг марҳаматига сазовор қилсин+.
Бу баракалар Юсуфнинг боши устида,
Биродарлари орасидан танлаб олинганнинг бошидаги тожи устида бўлсин+.
17 Унинг кўрки биринчи туғилган буқаникидай,
Шохлари ёввойи буқанинг шохидай.
Шохлари билан у халқларни сузиб,
Ернинг четларига қадар сиқиб чиқаради.
Унинг шохлари — Эфрайимнинг ўн минглаб лашкаридир+,
Унинг шохлари — Манашенинг минглаб лашкаридир».
18 Забулун ҳақида у бундай деди+:
«Эй Забулун, сафарга чиққанингда хурсанд бўл,
Иссахор, сен эса чодирларингда шодлан+.
19 Улар халқларни тоққа чақириб,
Ўша ерда одиллик қурбонликларини келтиришади.
Боиси, улар денгизнинг мўл-кўл бойлигию
Қумга яширилган хазиналари билан озиқланишади».
20 Гад тўғрисида шуларни айтди+:
«Гаднинг чегараларини кенгайтирган барака топсин+.
У ўша ерда шер каби яшайди,
Ўлжасининг қўлини ва ҳатто бошини узиб ташлайди.
Халқ йўлбошчилари йиғилишади.
У Исроил билан бирга Яҳованинг адолатию,
Унинг ҳукмларини амалга оширади».
22 Дан ҳақида бундай деди+:
«Дан — шервачча+,
У Башандан сакраб чиқади»+.
23 Нафтали тўғрисида қуйидагича деди+:
«Нафтали Яҳованинг илтифотига қонган,
Унинг мўл-кўл баракасига эга бўлган.
У ғарбу жанубдаги ерларга эгалик қилсин».
24 Ошер ҳақида шундай деб айтди+:
«Ошер дуо олиб, кўп ўғилли бўлди.
У ака-укаларининг илтифотига сазовор бўлсин,
Оёқларини мойга ботирсин*.
25 Дарвозангнинг лўкидонлари темир ва мисдан ясалган+,
Умр бўйи хавф-хатарсиз яшайсан».
26 Мусо давом этиб деди: «Ёшуруннинг+ Худосидай ҳақ Худо йўқдир+,
У сенга ёрдам бериш учун само бўйлаб,
Булутлар узра Ўз улуғворлиги билан келмоқда+.
28 Исроил хавфсизликда яшайди,
Ёқубнинг булоғи алоҳида,
Дон ва янги шаробга бой юртда яшайди+,
Унга осмондан шудринг тушиб туради+.
29 Бахтиёрсан, эй Исроил!+