Михо
4 Охирги кунларда
Яҳованинг уйи жойлашган тоғ+
Барча тоғ чўққилари устида мустаҳкам қилиб ўрнатилади.
У барча тепаликлар узра юксалади,
Халқлар у ерга оқиб келади+.
2 Кўпгина халқлар келиб:
«Юринглар, Яҳованинг тоғига,
Ёқуб Худосининг уйига кўтариламиз+.
У бизга Ўзининг йўлларини ўргатади,
Шунда биз унинг сўқмоқларидан юрамиз»,— деб айтишади.
Чунки қонун Сиондан,
Яҳованинг каломи Қуддусдан чиқади.
Улар қиличларини омочга,
Найзаларини ўроққа айлантиради+.
Халқ халққа қарши қилич кўтармайди,
Улар жанг қилишни бошқа ҳеч қачон ўрганмайди+.
4 Уларнинг ҳар бири ўзининг токи ва анжир дарахти тагида ўтиради+.
Уларни ҳеч ким даҳшатга солмайди+,
Чунки бу сўзлар Қўшинлар Сарвари Яҳованинг оғзидан чиқди.
5 Барча халқлар ўз худосининг номи ила юради,
Биз эса, абадулабад Худойимиз Яҳованинг номи ила юрамиз+.
6 Яҳова айтмоқда: «Ўша куни
Мен оқсаётган халқни йиғаман,
Тарқалиб кетганларни
Ўзим яралаганлар билан бирга йиғаман+.
7 Оқсаётган халқнинг омон қолганларини қайта йиғаман+,
Олисдагиларини қудратли бир халққа айлантираман+.
Ҳозирдан бошлаб ва тоабад,
Яҳова Сион тоғида улар устидан шоҳлик қилади.
8 Сенга келадиган бўлсак, эй сурув минораси,
Сион қизининг тепалиги+,
Илгариги ҳокимият сенга албатта қайтади+,
Қуддус қизига тегишли шоҳлик қайтарилади+.
9 Нега овозинг борича бақиряпсан?
10 Туғаётган аёлдай
Тўлғаниб ингра, эй Сион қизи,
Чунки энди сен шаҳардан чиқиб, далада яшайсан.
Сен Бобилгача борасан+,
Ўша ерда қутқариласан+,
Ўша ерда Яҳова сени душманларинг қўлидан сотиб олади+.
11 Сенга қарши кўп халқлар бирлашади,
Улар: “Келинглар, уни булғаймиз.
Сионнинг булғанишини ўз кўзимиз билан кўрамиз”,— деб айтади.
12 Бироқ улар Яҳованинг фикрларини билмайди,
Унинг ниятини тушунмайди,
Шунинг учун, янги ўрилган ғалла боғламларини хирмонга тўплагандай, Худо уларни бирга йиғади.