Шоҳлар тўртинчи китоб
16 Рамалиё ўғли Пеках ҳукмронлигининг 17- йили, Яҳудо шоҳи Йўтомнинг ўғли Охоз+ шоҳ бўлди. 2 Охоз 20 ёшида тахтга ўтирди ва Қуддусда 16 йил ҳукмронлик қилди. У бобоси Довуддан фарқли равишда, Худоси Яҳованинг назарида тўғри ишлар қилмади+. 3 Охоз Исроил шоҳлари йўлидан юрди+. У Яҳова исроилликлар олдидан қувиб чиқарган халқларнинг жирканч ишларига тақлид қилиб+, ҳатто ўз ўғлини оловда куйдирди*+. 4 Шунингдек, тепаликларда+, қир бошларида, ҳар бир сершох дарахт тагида қурбонликлар келтириб, уларни куйдириб тутатди+.
5 Сурия шоҳи Ратан ва Исроил шоҳи Рамалиё ўғли Пеках Қуддусга қарши жанг бошлашди+. Улар Охоз билан халқини қуршовга олишди, аммо шаҳарни забт эта олишмади. 6 Ўша пайтда Сурия шоҳи Ратан Элетдан яҳудийларни қувиб чиқариб, Элетни+ Эдомга қайтарди. Эдомликлар у ерга жойлашишди ва бугунга қадар ўша ерда яшаб келишмоқда. 7 Охоз Оссурия шоҳи Тиглатпаласарга+ хабарчиларни юбориб, унга: «Мен сизнинг хизматкорингиз ва ўғлингизман. Келиб, менга ҳужум қилаётган Сурия ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг»,— деди. 8 Сўнгра Охоз Яҳованинг уйи билан шоҳ саройи ғазнасидаги кумуш ва олтинни Оссурия шоҳига пора сифатида юборди+. 9 Оссурия шоҳи унинг илтимосига жавобан Дамашққа бориб, у ерни босиб олди. Аҳолисини Хирга сургун қилди+, Ратанни эса ўлдирди+.
10 Кейин шоҳ Охоз Оссурия шоҳи Тиглатпаласарни қарши олиш учун Дамашққа борди. У Дамашқдаги қурбонгоҳни кўрди-да, қандай қурилганини кўрсатадиган чизмасини ва ўлчовларини руҳоний Уриёга юборди+. 11 Руҳоний Уриё+ Дамашқдан юборган шоҳ Охознинг йўл-йўриқларига биноан қурбонгоҳ қурди+. Шоҳ Охоз Дамашқдан келгунича, руҳоний Уриё уни қуриб битирди. 12 Шоҳ Дамашқдан қайтиб, қурбонгоҳни кўрди ва унинг ёнига келиб, назрлар келтирди+. 13 Охоз ўша қурбонгоҳ устида дон назрларини куйдирди ва куйдириладиган қурбонликлар келтирди. Шунингдек, ичимлик назрларини қуйиб, тинчлик қурбонликларининг қонини қурбонгоҳга сачратди. 14 У Яҳованинг уйи олдида турган, яъни ўзи ўрнатган қурбонгоҳ+ билан Яҳованинг уйи қаршисида турган мис қурбонгоҳни ўз жойидан олиб, ўзи ясатган қурбонгоҳнинг шимол томонига қўйди. 15 Шоҳ Охоз руҳоний Уриёга+: «Эрталаб куйдириладиган дон назри, кечки дон назри, шоҳнинг куйдириладиган назри билан дон назрини+, шунингдек, бутун халқнинг куйдириладиган назрлари, дон назрлари ва ичимлик назрларини шу катта қурбонгоҳ устида келтир+. Куйдириладиган қурбонликлар ва бошқа қурбонликларнинг қонини шу қурбонгоҳга сачрат. Мис қурбонгоҳни эса нима қилишни менга қўйиб бер»,— деб буюрди. 16 Руҳоний Уриё ҳаммасини шоҳ Охоз буюрганидай қилди+.
17 Бундан ташқари, шоҳ Охоз араваларнинг ён томонидаги панжараларини кесиб+, устидаги тосларни олиб ташлади+. Мис буқалар+ устидаги қуйма ҳовузни олиб, уни тош ётқизилган ерга қўйди+. 18 Охоз Оссурия шоҳидан қўрққани учун, маъбад* ёнидаги Шаббат учун мўлжалланган усти ёпиқ жойни ва Яҳованинг уйига олиб борадиган шоҳнинг ташқи йўлагини бошқа ерга кўчирди.
19 Охознинг ҳаёти ва қилган ишлари ҳақида Яҳудо шоҳларининг тарихи ёзилган китобда баён этилган+. 20 Охоз вафот этиб, ота-боболарига қўшилди ва Довуд шаҳрида, ота-боболари ёнига дафн этилди. Ўрнига ўғли Ҳизқиё*+ шоҳ бўлди.