Шоҳлар учинчи китоб
2 Довуднинг умри ўз поёнига етай деб қолганда, ўғли Сулаймонга шундай насиҳат берди: 2 «Мана, умрим ҳам охирлаб қолди. Сен жасоратли+ ва маҳкам бўл+. 3 Тангринг Яҳовага бўйсуниб, Унинг йўлларидан юр. Мусонинг Таврот китобида ёзилган Унинг фармонлари, амрлари, ҳукмлари ва эслатмаларига амал қил+. Шунда нима қилсанг ҳам, қаерга борсанг ҳам, муваффақиятга эришасан*. 4 Боз устига Яҳова: “Агар ўғилларинг бутун қалби ва жони билан Менинг олдимда садоқатли бўлиб юрса+, сенинг наслинг тоабад Исроил тахтида ўтиради”+,— деган ваъдасини амалга оширади.
5 Зеруянинг ўғли Йўаб менга нима қилганини яхши биласан. У Исроилнинг иккита лашкарбошиси — Нир ўғли Абнур+ билан Этер ўғли Эмосани+ ўлдириб, тинчлик пайтида уруш давридагидай қон тўккан+. Йўаб белидаги камаридан оёғидаги сандалигача қонга булғанган. 6 Донолик билан йўл тутиб, унинг оқарган боши ўз ажали билан гўрга* киришига йўл қўйма+.
7 Гиладлик Борзулайнинг+ ўғилларига эса меҳр-садоқат кўрсатиб, дастурхонингдан таом ейдиганлар қаторига қўш. Чунки аканг Абсаломдан қочиб юрганимда+, улар мени қўллаб-қувватлаган эди+.
8 Ёнингда Бенямин қабиласидан бўлган бохуримлик Гера ўғли Шимей яшайди. Моханайимга кетаётганимда+, у мени ёмон сўзлар билан қарғаган эди+. Аммо у мени қарши олиш учун Иорданга келганида: “Сени ўлдирмайман”,— деб Яҳова ҳаққи онт ичган эдим+. 9 Энди эса уни жазосиз қолдирма+. Сен доно одамсан ва у билан қандай йўл тутишни ўзинг яхши биласан. Унинг оқарган бошини қонга белаб гўрга* тиқ»+.
10 Сўнг Довуд ҳаётдан кўз юмди* ва Довуд шаҳрига қўйилди+. 11 У Исроил устидан 40 йил шоҳлик қилди: 7 йил Хевронда+, 33 йил Қуддусда+.
12 Шундай қилиб, Сулаймон отаси Довуднинг тахтига ўтирди ва шоҳлиги янада мустаҳкамланиб борди+.
13 Вақт ўтиб, Хаггит ўғли Одониё Сулаймоннинг онаси Ботшеванинг олдига келди. Ботшева ундан: «Тинчликми?» — деб сўради. У жавобан: «Ҳа, тинчлик. 14 Сизга айтадиган бир гапим бор»,— деди. Ботшева: «Нима гап экан?» — деб сўради. 15 Одониё сўз бошлаб деди: «Ўзингиз яхши биласиз, шоҳлик менга ўтиши керак эди. Бутун Исроил ҳам менга бўлажак шоҳ сифатида кўз тикиб турганди+. Лекин Яҳованинг иродаси билан шоҳлик укамга насиб этди+. 16 Энди сиздан бир илтимосим бор. Фақат йўқ демасангиз бўлди». Ботшева: «Қандай илтимос экан?» — деб сўради. 17 У: «Илтимос, шоҳ Сулаймон билан гаплашиб кўринг, шунамлик Обишани+ менга хотинликка берсин. У сизга йўқ демайди»,— деди. 18 Ботшева: «Майли, шоҳ билан гаплашиб кўраман»,— деб айтди.
19 Ботшева Одониёнинг илтимосини айтиш учун шоҳ Сулаймоннинг ҳузурига келди. Шоҳ онасини қарши олиш учун ўрнидан туриб, унга таъзим қилди. Сўнг тахтига ўтирди-да, онаси учун ўнг тарафига тахт қўйдирди. 20 Ботшева гап бошлаб: «Сенга арзимас бир илтимосим бор. Фақат йўқ демасанг бўлди»,— деди. Шоҳ унга: «Сўранг, онажон. Тилагингизни бажо келтираман»,— деб жавоб берди. 21 Ботшева: «Шунамлик Обишани аканг Одониёга хотинликка берсанг»,— деди. 22 Шоҳ Сулаймон онасига: «Нега Одониё учун фақат шунамлик Обишани сўраяпсиз? У учун шоҳликни ҳам сўрамайсизми?+ Ахир у менинг акам-ку!+ Бундан ташқари, руҳоний Абуатар ҳамда Зеруянинг+ ўғли Йўаб+ уни қўллаб-қувватлашяпти-ку!» — деб жавоб берди.
23 Шу заҳоти шоҳ Сулаймон Яҳова ҳаққи қасам ичиб деди: «Агар бу илтимоси учун Одониёнинг жонини олмасам, Худо устимга жазо кетидан жазо ёғдирсин. 24 Мени отам Довуднинг тахтига ўтирғизган, шоҳлигимни мустаҳкам қилиб+, мен учун хонадон* барпо этган барҳаёт Худо Яҳова+ ҳаққи қасам ичиб айтаманки, Одониё шу бугуноқ ўлдирилади»+. 25 Шоҳ Сулаймон дарҳол Ёҳайидо ўғли Бинаёни+ юборди. У Одониёни топиб, ўлдирди.
26 Руҳоний Абуатарга+ эса шоҳ: «Онотўтдаги+ далангизга кетинг! Ўлимга лойиқ бўлсангиз-да, бугун сизни ўлдирмайман. Чунки отам Довуд даврида Олий Ҳукмдор Яҳованинг сандиғини кўтариб юргансиз+. Отамнинг бошига қийинчилик тушганда, у билан бирга бўлгансиз»+,— деди. 27 Шу тариқа Сулаймон Абуатарни Яҳованинг хизматидан — руҳонийликдан четлатиб, Яҳованинг Элах хонадонига қарши Шилўда+ айтган сўзларини бажо келтирди+.
28 Бу хабар Йўабга етиб борганда, у Яҳованинг чодирига+ қочиб бориб, қурбонгоҳ шохларидан маҳкам ушлаб олди. Гарчи Йўаб Абсаломни қўллаб-қувватламаган бўлса-да+, Одониёнинг томонига ўтган эди+. 29 Шоҳ Сулаймонга: «Йўаб Яҳованинг чодирига қочиб бориб, қурбонгоҳ ёнида турибди»,— деб айтишди. Шоҳ, Ёҳайидо ўғли Бинаёга: «Бориб, уни ўлдир!» — деди. 30 Шунда Бинаё Яҳованинг чодирига бориб, Йўабга: «Шоҳ сенга: “Ташқарига чиқ!” — деб буюрди»,— деди. Аммо у: «Чиқмайман, шу ерда ўламан!» — дея жавоб қайтарди. Бинаё шоҳнинг ҳузурига қайтиб, Йўабнинг сўзларини етказди. 31 Шоҳ Бинаёга жавобан деди: «Ўзи айтганидай, уни ўша ерда ўлдириб, дафн эт. Шу тариқа, мен ва отамнинг хонадони Йўаб бесабаб тўккан қондан тозаланамиз+. 32 Қон тўккани учун Яҳова уни жавобгарликка тортади. Негаки, у отам Довудга билдирмай, ўзидан яхши ва одил бўлган икки кишини — Исроил лашкарбошиси+ Нир ўғли Абнур+ билан Яҳудо лашкарбошиси+ Этер ўғли Эмосани+ қиличдан ўтказган эди. 33 Уларнинг қони тоабад Йўаб ва унинг авлодлари бўйнида бўлсин+. Довуд, унинг авлодлари, хонадони ва шоҳлигига* эса Яҳова абадий тинчлик келтирсин». 34 Ёҳайидо ўғли Бинаё борди-да, Йўабни ўлдирди. У саҳрода, ўз уйи яқинида дафн этилди. 35 Шоҳ, Ёҳайидо ўғли Бинаёни+ Йўабнинг ўрнига лашкарбоши этиб қўйди. Абуатарнинг ўрнига эса Зодўхни руҳоний этиб тайинлади+.
36 Шоҳ кейин Шимейни+ чақиртириб, унга деди: «Ўзингга Қуддусда уй қуриб, шу ерда яша. Бу ердан ҳеч қаерга чиқма. 37 Билиб қўй, Қуддусдан чиқиб, Қидрон водийсидан+ ўтадиган кунинг ўласан. Тўкилган қонинг ўз бўйнингда бўлади». 38 Шимей шоҳга: «Хўп бўлади! Хизматкорингиз шоҳ ҳазратларининг сўзларини икки қилмай бажаради»,— деб жавоб берди. Шундай қилиб, Шимей Қуддусда анча вақт яшади.
39 Уч йил ўтгач, Шимейнинг иккита қули Гат шоҳи Махо ўғли Охишнинг+ ёнига қочиб кетди. Шимейга: «Қулларингиз Гатга қочиб кетибди!» — деган хабар етганида, 40 у дарҳол эшагини эгарлаб, қулларини топиш учун Гатга, Охишнинг олдига жўнади. Шимей Гатдан қулларини олиб қайтганида, 41 Сулаймонга: «Шимей Қуддусдан чиқиб, Гатга бориб келибди»,— дея хабар беришди. 42 Шоҳ, Шимейни чақиртириб деди: «Сенга Яҳова ҳаққи онт ичириб: “Бу шаҳардан ташқарига чиқадиган кунинг ўласан”,— деб огоҳлантирган эмасмидим? Сен эса: “Хўп бўлади! Амрингизга бўйсунаман”+,— демаганмидинг? 43 Унда нега Яҳованинг олдида ичган онтингни бузиб, амримга итоат этмадинг?» 44 Шоҳ сўнгра Шимейга: «Отам Довудга қилган ёмонликларингни ўзинг яхши биласан+. Бу ёмонликларни Яҳова сенинг бошингга солади+. 45 Шоҳ Сулаймон эса барака топади+, Довуднинг тахти Яҳованинг олдида тоабад мустаҳкам туради»,— деб айтди. 46 Сўнг Ёҳайидо ўғли Бинаё шоҳнинг амри билан Шимейни ўлдирди+.
Шу тариқа, Сулаймоннинг шоҳлиги янада мустаҳкамланди+.