Қонунлар
32 «Эй осмон, қулоқ сол, мен гапираман,
Эй ер, қулоқ тут оғзимдан чиққан сўзларга.
2 Насиҳатларим ёмғир каби тўкилади.
Сўзларим шабнам томчиларидай,
Майсалар устига майдалаб ёққан ёмғирдай,
Ўт-ўлан устига шаррос қуйган жаладай бўлади.
3 Яҳованинг исмини эълон этаман+.
Аллоҳимизнинг улуғворлигини хабарланглар!+
5 Улар бўлса қабиҳ ишларга қўл уришди+,
Улар Худонинг фарзандлари эмас, бунга ўзлари сабабчи+.
Улар эгри ва бузуқ насл!+
Ахир сизларни дунёга келтирган Отангиз+,
Сизларни яратиб, қўллаб турган Зот У эмасми?!
7 Қадимги кунларни эсланглар,
Ўтмишдаги насллар яшаган йиллар устида фикр юритинглар.
Отангиздан сўранглар, у сизларга айтиб беради+,
Оқсоқолларингиз сизларга сўзлаб беради.
8 Таоло халқларга меросларини берганда+,
Одаматонинг ўғилларини* бир-биридан ажратганида+,
Исроил ўғилларининг сонини инобатга олиб+,
Халқларнинг чегараларини белгилаган+.
11 Палапонларига учишни ўргатган бургутдай,
Улар узра парвоз қилади,
Қанотларини ёзиб, палапонларини қўндириб олади,
Уларни қанотлари устида кўтариб юради+.
12 Яҳованинг Ўзи Ёқубни етаклаган+,
Ёнида бегона халқларнинг худоси бўлмаган+.
Қоятошдаги асалдан едириб,
Қоядан* оққан мой билан озиқлантирган.
14 Уни қорамолнинг сариёғи, майда молнинг сути билан,
Сара қўйлар билан,
Башан қўчқорларию такалари билан,
Олий навли буғдой билан боқиб+,
Узум шарбатидан* — шаробидан ичирган.
15 Ёшурун* семириб, ўжарлик қила бошлади.
Сен семириб, йўғонлашиб, бўрдоқи бўлиб кетдинг+.
Шунда у яратган Худодан воз кечиб+,
Уни қутқарган Қояни менсимай қўйди.
17 Улар қурбонликларини Аллоҳга эмас, жинларга+,
Ўзлари танимаган худоларга,
Яқинда пайдо бўлган янги худоларга,
Ота-боболари танимаган худоларга келтиришди.
18 Қоя каби бўлган, сенга оталик қилган Тангрингни унутдинг+,
Сени дунёга келтирган Аллоҳни ёдингдан чиқардинг+.
19 Яҳова буни кўриб, уларни рад этди+,
Ўғил-қизлари Уни ранжитишгани учун шундай қилди.
20 Шу боис, У бундай деди: “Улардан юзимни ўгираман+,
Ўшанда улар қандай аҳволга тушишини кўраман,
Шу сабабли, Мен ҳам арзимас халқлар билан уларнинг рашкини қўзғатаман+,
Ақлсиз халқ орқали уларни ранжитаман+.
22 Зеро, ғазабимдан ўт чиқади-да+,
Ерни бутун ҳосили билан бирга ютиб юборади,
Тоғларнинг пойдевори ҳам аланга ичида қолади.
23 Уларни кўпдан-кўп офатларга дучор қиламан.
Ўқларимни уларга қаратаман.
25 Ташқаридагилар қиличдан ҳалок бўлади+,
Ичкаридагилар эса даҳшатга тушади+,
Бу йигиту қизларнинг,
Гўдагу кексанинг бошига тушади+.
26 Мен: “Уларни тарқатиб юбораман.
Ҳатто улар ҳақидаги хотирани одамлар орасидан ўчириб ташлайман”,— деб айтган бўлардим.
Чунки улар: “Буни Яҳова қилгани йўқ,
Ўз қудратимиз билан ғолиб чиқдик”+,— деб айтишади.
29 Қанийди, доно бўлишганида!+ Бу тўғрида яхшилаб ўйлаб кўрган бўлишарди+.
Оқибати нима билан тугаши ҳақида фикр юритишарди+.
30 Агар Қоя уларни душманга топширмаса+,
Яҳованинг Ўзи тутиб бермаса,
Бир киши 1 000 тасини қувиб ета олармиди?
Икки киши эса 10 000 тасини таъқиб қила олармиди?+
32 Уларнинг токлари Садўм токларидан,
Узумзорлари Ғамўра+ узумзорларидан олинган.
Узумлари заҳарли,
Шингиллари аччиқдир+.
33 Шароблари — илонларнинг заҳридай,
Кобраларнинг қўрқинчли оғусидай.
34 Уларнинг барча қилмишларини муҳрлаб,
Омборимда сақлаб қўяман+.
35 Қасос Меники, Мен жазолайман+,
Белгиланган вақт келганда, оёқлари сирпаниб кетади+.
Зеро, уларнинг бошига кулфат тушадиган кун,
Уларни кутиб турган ҳодисалар шиддат ила яқинлашиб келяпти”.
36 Яҳова халқини ҳукм қилади+,
Ўз хизматчиларига эса раҳм-шафқат кўрсатади*+.
Чунки улар дармонсизланиб қолганини,
Тирик қолганлар ночор ва ожиз аҳволда эканини кўради.
37 Сўнг У бундай дейди: “Уларнинг худолари+,
Паноҳ деб билган қояси қани?!
38 Қурбонликларининг ёғини* еб,
Ичимлик назрларининг шаробини ичган худолари қани?!+
Ўшалар уларга ёрдамга келсин.
Ўшалар уларнинг паноҳ жойи бўлсин.
Ўлдирадиган ҳам, ҳаёт бахш этадиган ҳам Менман+.
41 Ярқираган қиличимни ўткирлаб,
Ҳукм қилишга тайёр бўлганимда+,
Душманларимдан ўч оламан+,
Мени ёмон кўрганларни жазолайман.
42 Ўқларимни қон билан,
Ўлдирилганлар ва асирларнинг қони билан маст қиламан.
Қиличимни эт билан,
Душман раҳнамоларининг бошлари билан тўйдираман”.
43 Эй халқлар, Унинг халқи билан бирга қувонинглар+,
Чунки У хизматчиларининг қони учун қасос олиб+,
Душманларининг жазосини беради+,
Халқининг ерини гуноҳдан фориғ этади*».
44 Мусо келиб Нун ўғли Ҳўшея*+ билан бирга бу қўшиқнинг барча сўзларини халққа баён этди+. 45 Мусо барча бу сўзларни бутун Исроил халқига айтиб бўлгач, 46 уларга деди: «Қонуннинг барча сўзларига астойдил амал қилишни ўғилларингизга ўргатиш учун+, бугун мен сизларга айтган огоҳлантириш сўзларини қалбларингизга жо қилинглар+. 47 Боиси, булар беҳуда сўзлар эмас, сизларга ҳаёт бахш этувчи сўзлардир+. Иордандан кечиб ўтиб, эгалик қилиш учун бораётган юртда, айнан шу сўзлар туфайли узоқ вақт яшай оласизлар».
48 Яҳова ўша куни Мусога деди: 49 «Ерихонинг қаршисидаги Мўаб юртида жойлашган Аборимдаги+ Наво тоғига+ чиқиб, Мен Исроил халқига бераётган Канъон юртини+ кўздан кечир. 50 Бундан кейин, Хўр тоғида+ вафот этиб ўз халқига қўшилган* аканг Ҳорун сингари, сен ҳам ўзинг чиқадиган тоғда ҳаётдан кўз юмиб, ўз халқингга қўшиласан. 51 Сабаби икковингиз ҳам Зин саҳросида, Кадешдаги Марива сувлари+ ёнида турганингизда, Исроил халқи олдида Менга хоинлик қилдингизлар. Исроил халқи олдида Мени улуғламадингизлар+. 52 Мен Исроил халқига бераётган юртни фақат олисдан кўрасан, лекин у ерга кира олмайсан»+.