Шоҳлар учинчи китоб
6 Исроилликлар Миср юртидан чиққанига+ 480 йил бўлганда, Сулаймон Исроил устидан бошқараётганининг тўртинчи йили зив* ойида+, яъни иккинчи ойда Яҳовага атаб уй*+ қура бошлади. 2 Шоҳ Сулаймон Тангри Яҳова учун қурган уйнинг узунлиги 60 тирсак*, эни 20 тирсак, баландлиги 30 тирсак эди+. 3 Уйнинг асосий хонасининг* олд қисмидаги даҳлиз+ эни уйнинг энидай 20 тирсак, даҳлиз узунлиги эса 10 тирсак эди.
4 Сулаймон уй учун ташқи томони тор, ички томони кенг қилиб деразалар+ ясади. 5 Шунингдек, уй деворининг атрофи, яъни икки ёни ва орқаси бўйлаб қўшимча иморат қурди. У, уйнинг асосий хонаси ва энг ички хона+ деворлари бўйлаб ўтарди. Бутун иморат ичида эса ён хоналар солди+. 6 Ён хоналар биринчи қаватининг эни беш тирсак, иккинчи қаватининг эни олти тирсак, учинчи қаватининг эни етти тирсак эди. Уй деворини ўймаслик учун унинг ташқи томони бўйлаб бўртиклар чиқарди+.
7 Уй йўнилган тошлардан қурилди+. Шунинг учун уй барпо этилаётганда, болға, болта ёки бошқа бирон-бир темир асбобнинг овози эшитилмас эди. 8 Ён хоналарнинг биринчи қаватига киравериш уйнинг жануб томонида бўлиб+, айланма зинапоя орқали иккинчи қаватга, у ердан эса учинчи қаватга чиқиш мумкин эди. 9 Сулаймон уйни қуриб битказиб+, томини кедр дарахтидан қилинган тўсин ва тахталар билан ёпди+. 10 Бутун уй бўйлаб ҳар бирининг баландлиги беш тирсак бўлган ён хоналарни қурди+. Уларни кедр дарахти ёғочлари ёрдамида уй билан бирлаштирди.
11 Шу пайтда Яҳова Сулаймонга: 12 «Агар фармонларимга амал қилиб, ҳукмларимни бажарсанг ва барча амрларимга риоя этсанг+, отанг Довудга сен қураётган уй борасида берган ваъдамни Мен ҳам бажараман+. 13 Мен исроилликлар ичра яшаб+, халқимни ташлаб кетмайман»+,— деди.
14 Сулаймон уйни битказиш учун қурилишни давом эттирди. 15 Уйнинг ички деворларини пастдан шифтигача кедр дарахтидан қилинган тахталар билан қоплади. Полига эса қора арчадан ясалган тахталарни тўшади+. 16 Уйнинг орқа томонидан 20 тирсак ўлчаб олиб, пастдан шифтигача кедр тахталари билан қоплади ва уй ичида энг ички хонани+, яъни Энг муқаддас хонани+ қурди. 17 Уйнинг+ олд томонидаги асосий хона 40 тирсакни ташкил этди. 18 Уйнинг ичкариси кедр тахталари билан қопланган бўлиб, девор тошлари кўринмас эди. Тахталарда эса ёввойи тарвузлар+ ва очилиб турган гуллар тасвири+ ўйилган эди.
19 Сулаймон уй ичкарисидаги энг ички хонани+ Яҳованинг аҳд сандиғини қўйиш учун тайёрлади+. 20 Бу хонанинг узунлиги, эни ва баландлиги 20 тирсакдан бўлиб+, уни соф олтин билан, қурбонгоҳни+ эса кедр тахталари билан қоплади. 21 Сулаймон уйнинг ичини соф олтин билан қоплади+. Энг ички хонанинг+ олд томонига олтин занжир тортиб қўйди. Бу хона ҳам олтин билан қопланган эди. 22 У бутун уйни олтин билан қоплаб чиқди. Шунингдек, энг ички хонанинг ёнида турган қурбонгоҳни ҳам тамомила олтин билан қоплади+.
23 Қарағай* дарахтидан иккита карубни*+ ясаб, уларни энг ички хонага қўйди. Ҳар бирининг баландлиги ўн тирсак эди+. 24 Карубнинг ҳар бир қаноти беш тирсакдан эди. Бир қаноти учидан иккинчи қаноти учигача ўн тирсак эди. 25 Иккинчи карубники ҳам ўн тирсак эди. Иккала карубнинг катталиги ва кўриниши бир хил эди. 26 Икковининг ҳам бўйи ўн тирсакдан эди. 27 Сўнг уларни Энг муқаддас хонага жойлаштирди. Карубларнинг+ қанотлари ёзилган бўлиб, биринчи каруб қанотининг учи хонанинг бир деворига, иккинчисиники эса хонанинг бошқа деворига тегиб турарди. Уларнинг қанотлари хонанинг ўртасида бир-бирига туташарди. 28 Сулаймон карубларни олтин билан қоплади.
29 Уйдаги иккита хонанинг деворлари бўйлаб карублар+, пальма дарахтлари+ ва очилиб турган гуллар тасвирини+ ўйиб туширди. 30 Бу хоналарнинг полини эса олтин билан қоплади. 31 Энг ички хонага кириш учун қарағай дарахтидан икки табақали эшик, устунлар ва ёндорлар ясади. Бу бешинчи қисм* эди. 32 Қарағай дарахтидан ясалган икки табақали эшикка карублар, пальма дарахтларию очилиб турган гуллар тасвирини ўйди-да, олтин билан қоплади. Карублар ва пальма дарахтларини ҳам олтин билан қоплади. 33 Уйнинг асосий хонаси киравериши учун қарағай дарахтидан худди шундай кесакилар ясади. Бу, тўртинчи қисмга тегишли эди. 34 Шунингдек, Сулаймон қора арчадан икки табақали эшик ясади. Эшикнинг ҳар бир табақаси икки букиладиган бўлиб, ошиқ-мошиқлар ёрдамида айланарди+. 35 Эшикларга карублар, пальма дарахтлари ва очилиб турган гуллар тасвирини ўйди-да, уларнинг устини олтин билан қоплади.
36 Сулаймон ички ҳовли+ деворини уч қатор йўнилган тош ва бир қатор кедр дарахтидан қилинган тўсинлардан қурди+.
37 Сулаймон Исроил устидан бошқараётганининг тўртинчи йили зив* ойида Яҳовага аталган уйнинг пойдеворини солди+. 38 Ўн биринчи йили бул* ойида, яъни саккизинчи ойда уйнинг қурилиши лойиҳага биноан барча майда-чуйдасигача ўз ниҳоясига етди+. Сулаймон қурилишни етти йилда битказди.