Нахимиё
8 Бутун халқ ҳамжиҳат бўлиб, Сув дарвозаси+ олдидаги майдонда йиғилганида, котиб* Эзрадан+ Яҳова Исроил халқига Мусо орқали берган+ Тавротни+ олиб келишни сўрашди. 2 Шу йўсин, еттинчи ойнинг+ биринчи кунида руҳоний Эзра эркаклару аёллар ва эшитганларини фаҳмлай оладиган барча йиғилганлар олдига Тавротни олиб чиқди+. 3 У Сув дарвозаси олдидаги майдонда туриб, эрта тонгдан туш пайтигача эркаклару аёллар ва эшитганларини фаҳмлай оладиган барча йиғилганлар олдида Тавротни қироат қилди+. Халқ бўлса, уни диққат билан тинглади+. 4 Котиб Эзра, бу муносабат билан ясалган тахта супа устида турган эди. Унинг ўнг тарафида Маттитиё, Шема, Оноёҳ, Уриё, Хилқиё ва Масиё, чап тарафида эса Подиё, Мишаил, Малкиё+, Хашум, Хашбадданах, Закариё ва Машуллом туришган эди.
5 Эзра ҳаммадан баландроқ тургани боис, Тавротни очганида, барча буни кўриб ўрнидан турди. 6 Сўнг Эзра ҳақ Тангри Яҳовани, энг буюк Худони олқишлади. Халқ эса қўлларини кўтариб: «Омин!* Омин!»+ — дея мук тушиб, Яҳовага ергача таъзим қилди. 7 Левилар бўлган Ешува, Баних, Шаравиё+, Ёмин, Оққув, Шаббатай, Хўдиё, Масиё, Килит, Озариё, Йўзабад+, Ханон ва Палиё ўша ерда турган халққа Тавротни тушунтирдилар+. 8 Улар ҳақ Тангри берган Тавротни қироат қилиб, аниқ тушунтиришар ва маъносини очиб беришарди. Шундай қилиб, халққа ўқилганларни англашга ёрдам беришарди+.
9 Ҳоким* Нахимиё, руҳоний ва котиб бўлган Эзра+ ҳамда левилар халққа таълим бериб: «Бу кун Аллоҳингиз Яҳова учун муқаддасдир+. Шунинг учун мотам ва йиғи-сиғи қилманглар»,— деб айтишди. Сабаби, одамлар Тавротдан ўқилганларни эшитиб, йиғлаётган эди. 10 Кейин Нахимиё: «Боринглар, мазали таомлар* еб, ширин ичимликлар ичинглар+ ва таом тайёрламаганлар билан бўлишинглар. Чунки бу кун Раббимиз учун муқаддасдир. Қайғурманглар, ахир Яҳова бераётган қувонч қўрғонингиздир*»,— деди. 11 Левилар ҳам одамларни юпатиб: «Қўйинглар, сиқилманглар, ахир бу муқаддас кун-ку!» — деб айтишди. 12 Шунда бутун халқ бориб еб-ичди ва бошқалар билан баҳам кўрди. Улар ўқилганларни тушунишгани учун+ ниҳоятда суюнишди+.
13 Эртаси куни халқнинг хонадонлар бошлари, руҳонийлар ва левилар Тавротни яхшироқ фаҳмлаш учун котиб Эзранинг олдига йиғилишди. 14 Улар Яҳова Мусо орқали берган Тавротдан, Исроил ўғиллари еттинчи ойда нишонланадиган байрамда чайлаларда яшаши кераклигини билиб олишди+. 15 Шунингдек, барча шаҳарлар ва Қуддус бўйлаб: «Тавротда ёзилганидай, чайлалар ясаш учун тоғли ҳудудларга бориб, зайтун, қарағай, мирта, пальма ва бошқа дарахтларнинг баргли шохларидан олиб келинглар»,— деб эълон қилиш кераклигини билиб олишди+.
16 Одамлар бориб буюрилгандай қилишди. Улар уйларининг томи устида, ҳовлиларида, ҳақ Тангрининг уйи ҳовлиларида+, Сув дарвозаси+ ва Эфрайим дарвозаси+ олдидаги майдонларда чайлалар қуришди. 17 Асирликдан қайтган бутун жамоа чайлалар қуриб, уларда яшай бошлади. Нун ўғли Ёшуанинг+ давридан бошлаб, бу пайтгача исроилликлар байрамни шу қадар хурсандчилик билан нишонламаган эдилар+. 18 Уларга ҳар куни — биринчи кундан то охирги кунгача, ҳақ Тангри берган Тавротдан ўқиб берилди+. Унга кўра байрам етти кун давом этиб, саккизинчи куни эса тантанали йиғин уюштирилди+.