Чиқиш
28 Менга руҳоний бўлиб хизмат қилиши учун+, аканг Ҳорун+ ва у билан бирга унинг ўғиллари+ Надов билан Абиҳуни+, Элазар билан Итамарни+ Исроил ўғиллари орасидан чақир. 2 Аканг Ҳорунга шараф ва чирой ато этиш учун, унга муқаддас кийимлар тайёрла+. 3 Мен донолик ато этган моҳир кишиларга айт+: Ҳорун Менга руҳоний бўлиб хизмат қилиши учун уни муқаддас қиладиган либослар тайёрлашсин.
4 Улар мана бу кийимларни тайёрлашсин: кўкракпеч+, эфод+, камзул+, катак-катак узун кийим, салла+ ва белбоғ+. Аканг Ҳорун ва унинг ўғиллари Менга руҳоний бўлиб хизмат қилишлари учун, улар бу муқаддас либосларни тайёрлашсин. 5 Либосларни тўқишда бу моҳир ишчилар олтиндан, мовий ипдан, тўқ қизилга бўялган жундан, қирмизи ва аъло сифатли зиғир толасидан йигирилган ипдан фойдаланишсин.
6 Улар олтиндан, мовий ипдан, тўқ қизилга бўялган жундан, қирмизи ипдан ва аъло сифатли зиғир толасидан йигирилган ипдан эфод тўқишсин. У кашта билан безатилган бўлсин+. 7 Эфоднинг иккита елка қисми бўлиши керак. Улар икки учидан эфоднинг тепа қисмига тақилади ва эфод бирлашади. 8 Эфод маҳкам туриши учун эфодга бириктирилган тўқима белбоғ+ ҳам ўша-ўша нарсалардан тайёрлансин: олтиндан, мовий ипдан, тўқ қизилга бўялган жундан, қирмизи ва аъло сифатли зиғир толасидан йигирилган ипдан.
9 Иккита оникс тошини олиб+, уларга Исроил ўғилларининг исмини ўйиб ёзиб қўй+. 10 Туғилган кетма-кетлиги бўйича олтитасининг исмини битта тошга, қолган олтитасининг исмини иккинчи тошга ёзиб қўй. 11 Ўймакор муҳрга ёзувни ўйиб ёзганидек, Исроил ўғилларининг исмларини ҳам иккита тошга ўйиб ёзиши керак+. Кейин тошларни олтин уяларга ўрнат. 12 Иккала тошни эфоднинг елка қисмларига ўрнат. Бу тошлар Исроил ўғиллари учун эслатма бўлиб хизмат қилади+. Эсга солиб туриши учун, Ҳорун бу исмларни Яҳова олдида эфоднинг иккита елка қисмида кўтариб юрсин. 13 Олтиндан уялар яса. 14 Шунингдек, боғичга ўхшатиб тоза олтиндан иккита эшилган занжир яса+. Занжирларни уяларга маҳкамла+.
15 Каштачига ҳукм кўкракпечини тиктир+. Эфодга ўхшаб у ҳам олтиндан, мовий ипдан, тўқ қизилга бўялган жундан, қирмизи ва аъло сифатли зиғир толасидан йигирилган ипдан тайёрлансин+. 16 Икки букилганда у тўртбурчак шаклда бўлиши керак. Узунлиги бир қарич*, эни бир қарич бўлсин. 17 Кўкракпечга тўрт қатор қилиб тошларни ўрнат. Биринчи қатор ёқут, топаз ва зумрад бўлсин. 18 Иккинчи қатор феруза, сапфир ва яшма бўлсин. 19 Учинчи қатор лешем*, ақиқ ва аметист бўлсин. 20 Тўртинчи қатор хризолит, оникс ва жадеит бўлсин. Тошлар олтин уяларга ўрнатилсин. 21 Тошлар Исроил ўғилларининг исмига яраша 12 та бўлиши керак. Муҳрга ўйиб ёзгандек, ҳар бир тошга Исроилнинг 12 қабиласидан биттасининг исми ўйиб ёзилиши керак.
22 Кўкракпечнинг устки қисмига соф олтиндан боғичга ўхшатиб эшилган занжирлар яса+. 23 Кўкракпеч учун олтиндан иккита ҳалқа яса ва уларни кўкракпечнинг икки учига маҳкамла. 24 Иккала олтин боғични кўкракпечнинг икки учидаги ҳалқалардан ўтказиб қўй. 25 Иккала боғичнинг учини иккита уядан ўтказиб, эфоднинг елка қисмларининг олд томонига маҳкамла. 26 Олтиндан иккита ҳалқа яса ва уларни кўкракпечнинг пастки қисмидаги икки учига, эфодга қараган ички томонига маҳкамла+. 27 Эфоднинг олд томонига, елка қисмларининг пастига олтиндан яна иккита ҳалқа яса. Ҳалқалар тўқима белбоғнинг юқорисига, эфодга бириктирилган жойга яқин бўлсин+. 28 Мовий рангли боғични кўкракпеч ҳамда эфоднинг ҳалқаларидан ўтказиб боғлаш керак. Шунда кўкракпеч эфоднинг белбоғи устида бўлиб, ҳеч қаерга силжимайди.
29 Ҳорун Муқаддас хонага кирганда, Яҳова олдида доимо эслатма бўлиши учун, Исроил ўғилларининг исмларини ҳукм кўкракпечида, юраги устида кўтариб юриши керак. 30 Урим ва туммимни*+ кўкракпечга солиб қўй. Ҳорун Яҳованинг олдига кирганда, улар унинг юраги устида бўлсин. Ҳорун Исроил ўғилларини ҳукм қилиш учун доимо Яҳованинг олдида, юраги устида уларни кўтариб юрсин.
31 Эфоднинг тагидаги камзулни бутунлай мовий ипдан тўқи+. 32 Тепа қисмининг ўртасида бош сиғадиган тешиги бўлсин. Тешикнинг чеккалари тўқувчининг дастгоҳида ҳошиялаб чиқилсин. Совутнинг бош сиғадиган тешиги атрофлари тикилганидек, у ҳам йиртилиб кетмаслиги учун тикиб чиқилсин. 33 Этагининг учи бўйлаб мовий ипдан, тўқ қизилга бўялган жундан ва қирмизи ипдан анорлар қилдир, уларнинг орасига олтин қўнғироқчаларни осиб қўй. 34 Камзул этагининг учи бўйлаб битта олтин қўнғироқча, битта анор, битта олтин қўнғироқча, битта анор бўлсин. 35 Хизмат қилганда Ҳорун бу либосни кийсин. У Яҳованинг олдига муқаддас масканга кирганида ва ундан чиққанида, қўнғироқчалар овози эшитилиши керак. Шунда у ўлмайди+.
36 Соф олтиндан ялтироқ бир лавҳа яса ва муҳрга ўйиб ёзгандек унга: “Яҳова муқаддасдир”+,— деб ўйиб ёзиб қўй. 37 Уни мовий рангли боғич билан саллага боғла+. У салланинг олд қисмида бўлсин. 38 Лавҳа Ҳоруннинг пешонасида бўлади. Исроил ўғиллари томонидан келтирилиб, муқаддас қилинган назрларга нисбатан кимдир гуноҳ қилса+, бу учун Ҳорун жавобгар бўлади. Халқ Яҳова олдида Унинг розилигига эга бўлиши учун, лавҳа доимо Ҳоруннинг пешонасида бўлиши керак.
39 Катак-катак узун кийимни аъло сифатли зиғир толасидан йигирилган ипдан тўқи, саллани аъло сифатли зиғир матодан қил ва тўқима белбоғни тайёрла+.
40 Ҳоруннинг ўғилларига шараф ва чирой ато этиш учун+ узун кийимлар, белбоғлар ва бош кийимлар тик+. 41 Аканг Ҳорунга ва унинг ўғилларига кийимларни кийдир, мой сурт+, вазифага тайинла+ ва муқаддас қил. Шунда улар Менга руҳоний бўлиб хизмат қилишади. 42 Шунингдек, уятли жойларини ёпиб туриши учун зиғир матосидан иштонлар* тик+. Иштонлар белдан сонгача бўлсин. 43 Ҳорун билан ўғиллари айбдор бўлиб ўлмасликлари учун, учрашув чодирига кирганларида ёки хизматларини адо этиш мақсадида муқаддас жойдаги қурбонгоҳга яқинлашганларида, бу либосларни кийишсин. Бу, Ҳорун ва унинг кейинги авлодлари* учун асрлар оша қоидадир.