Чиқиш
26 Муқаддас чодирни+ ўнта эн матодан тайёрла. Тайёрлашда аъло сифатли зиғир толасидан йигирилган ипдан, мовий ипдан, тўқ қизилга бўялган жундан ва қирмизи ипдан фойдалан. Матоларга карубларнинг+ шаклини тик+. 2 Ҳар бир матонинг узунлиги 28 тирсак*, эни эса 4 тирсак бўлсин. Ҳамма матолар бир хил ўлчамда бўлсин+. 3 Бешта мато бир бутун қилиб бирлаштирилсин. Қолган бештаси ҳам бир бутун қилиб бирлаштирилсин. 4 Бирлаштирилган матоларнинг охирги бўлагининг чеккасига мовий ипдан ҳалқалар тик. Иккинчи бирлаштирилган матоларнинг охирги бўлагининг чеккасига ҳам мовий ипдан ҳалқалар тик. Бу, матоларнинг уланадиган жойидир. 5 Бир бутун қилиб бирлаштирилган матога 50 та ҳалқа тик, бирлаштирилган иккинчи матонинг чеккасига ҳам 50 та ҳалқа тик. Икки томоннинг ҳалқалари бир-бирига қарама-қарши жойлашган бўлсин. 6 Олтиндан 50 та илгак яса ва бирлаштирилган иккита матони илгаклар ёрдамида бир-бирига ула. Шунда муқаддас чодир бир бутунни ташкил этади+.
7 Шунингдек, муқаддас чодир учун эчки жунидан+ қоплама тайёрла. У 11 та эн матодан иборат бўлсин+. 8 Ҳар бир матонинг узунлиги 30 тирсак, эни эса 4 тирсак бўлсин. 11 та мато ҳам бир хил ўлчамда бўлсин. 9 Бешта матони бир-бири билан бирлаштир. Қолган олтита матони ҳам бир-бири билан бирлаштир. Олтинчи матони чодирнинг олд томонига икки қават қилиб буклаб қўй. 10 Бирлаштирилган матоларнинг охирги бўлагининг чеккасига 50 та ҳалқа яса. Иккинчи бирлаштирилган матоларнинг охирги бўлагининг чеккасига ҳам 50 та ҳалқа яса. Бу, матоларнинг уланадиган жойидир. 11 Мисдан 50 та илгак яса ва бирлаштирилган иккита матони илгаклар ёрдамида бир-бирига ула. Шунда матолар бир бутун қопламага айланади. 12 Қопламанинг ортиб қолган бўлаги осилиб турсин. Қолган ярми эса муқаддас чодирнинг орқа томонида осилиб турсин. 13 Қопламанинг ортиб қолган қисми, муқаддас чодирнинг икки ён томонидан бир тирсакдан осилиб турсин. Шунда икки ён томонини қоплаб туради.
14 Шунингдек, қизил рангга бўялган қўчқор терисидан қоплама тайёрла. Унинг устидан эса тюлень терисидан қоплама тайёрла+.
15 Муқаддас чодир учун акация дарахти ёғочидан тик ҳолатда турадиган ромлар яса+. 16 Ҳар бир ромнинг бўйи ўн тирсак, эни эса бир ярим тирсак бўлсин. 17 Ҳар бир ромнинг бир-бирига ёнма-ён жойлашган иккита тиши* бўлсин. Муқаддас чодирнинг ҳамма ромларини шундай қилиб яса. 18 Муқаддас чодирнинг жанубга қараган томони учун 20 та ром яса.
19 Бу 20 та ромнинг тагига 40 дона ўйиғи бор кумуш таглик яса+: битта ром тагига ўйиғи бор иккита кумуш таглик қўйилсин, токи ҳар бир тиш тагига ўйиғи бор битта таглик тўғри келсин. Қолган ҳар бир ромнинг иккита тиши учун ўйиғи бор иккита таглик қўйилсин+. 20 Муқаддас чодирнинг бошқа тарафига — шимолга қараган томонига 20 та ром яса. 21 Улар учун 40 дона ўйиғи бор кумуш таглик яса: битта ромнинг тагига ўйиғи бор иккита кумуш таглик қўйилсин, токи ҳар бир тиш тагига ўйиғи бор битта таглик тўғри келсин. 22 Муқаддас чодирнинг орқаси — ғарб томони учун олтита ром яса+. 23 Муқаддас чодирнинг орқа томонига бурчак тиргаги сифатида хизмат қиладиган иккита ром яса. 24 Улар пастидан юқорисигача иккига бўлинган бўлиб, бир-бири билан биринчи ҳалқанинг ёнида бирлашади. Иккала ром ҳам шундай ясалсин ва улар иккита бурчак тиргагини ҳосил қилади. 25 Жами бўлиб саккизта ром ва улар учун ўйиғи бор 16 та кумуш таглик бўлсин: ҳар бир ромнинг тагига ўйиғи бор иккитадан таглик қўйилсин.
26 Муқаддас чодирнинг бир томонидаги ромлар учун акация дарахти ёғочидан бешта хода яса+. 27 Муқаддас чодирнинг иккинчи томонидаги ромлар учун ҳам бешта хода яса. Муқаддас чодирнинг орқаси — ғарб томонидаги ромлар учун ҳам бешта хода яса. 28 Ўртадаги хода ромларни биринчисидан охиргисигача бириктириб туради.
29 Ромларни олтин билан қопла+. Ходаларни ушлаб турадиган ҳалқаларни олтиндан яса. Ходаларни ҳам олтин билан қопла. 30 Муқаддас чодирни сенга тоғда кўрсатилган лойиҳага мувофиқ ўрнат+.
31 Мовий ипдан, тўқ қизилга бўялган жундан, қирмизи ва аъло сифатли зиғир толасидан йигирилган ипдан парда тўқи+. Пардага карубларнинг шаклини тик. 32 Пардани акация дарахти ёғочидан қилинган, олтин билан қопланган тўртта устунга илиб қўй. Уларнинг илгаклари ҳам олтиндан бўлсин. Устунлар кумушдан қилинган ўйиғи бор тўртта тагликка ўрнатилсин. 33 Пардани илгакларнинг остига ос. Шоҳидлик сандиғини+ парданинг орқасига олиб кириб қўй. Парда Муқаддас хонани+ Энг муқаддас хонадан ажратиб туради+. 34 Энг муқаддас хонадаги шоҳидлик сандиғи устига қопқоғини қўй.
35 Парданинг ташқи томонига столни қўй. Столнинг қарама-қаршисида — муқаддас чодирнинг жануб томонида чироқпоя+ турсин. Столнинг ўзини эса шимол томонга қўй. 36 Чодирга кириш жойи учун мовий ипдан, тўқ қизилга бўялган жундан, қирмизи ипдан ва аъло сифатли зиғир толасидан йигирилган ипдан парда тўқи+. 37 Парда учун акация дарахти ёғочидан бешта устун ясаб, уларни олтин билан қопла. Устунларнинг илгаклари ҳам олтиндан бўлсин. Устунлар учун мисдан ўйиғи бор бешта таглик қуйиб тайёрла.